26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ғаллакор минтақанинг cалоҳияти улкан

Президент Қасим-Жўмарт Тўқаев Қўстанай вилоятига хизмат сафарини «Милх» МЧБнинг сут маҳсулотлари корхонаси фаолияти билан танишишдан бошлади.

Корхона бир кеча-кундузда 130-150 тонна сутни қайта ишлаш қувватига эга.. Компания 120 хил сут маҳсулотлари ишлаб чиқаради, уларнинг 30 фоизи Россиянинг чегара ҳудудларига экспорт қилинади. Заводда 710 киши ишлайди. Хомашё вилоятдаги 12 мингдан зиёд хусусий фермер хўжаликларидан сотиб олинади.

Сўнг Давлат раҳбари давлат дастури доирасида Шимолий Қозоғистон вилоятига кўчиб борган жанубликлар билан учрашди ва Қизилжар тумани Чапаево қишлоғида улар учун қалдирғоч лойиҳа асосида барпо этилган уйларни кўрди. 

Президент келгуси йилдан бошлаб қишлоқ ҳокимлари сайланишини маълум қилди. 

– Ҳокимлар қишлоқнинг барча муаммоларидан хабардор. Шунинг учун қишлоқ аҳли у ҳақда сизларга айтишади. Муаммоларнинг аксариятини жойларда ҳал қилиш мумкин. Қишлоқларда, айниқса, сув масаласи долзарб. “Бандликнинг йўл харитаси” дастурини ҳаётга татбиқ этиш муҳим. Бу янги иш ўринлари очиш билан бир қаторда инфратузилмани ривожлантириш имконини беради. Вилоятда бу масала босқичма-босқич ҳал қилинмоқда, – таъкидлади Президент. 

Учрашувда Президент давлат хизматлари кўрсатиш, давлат хизмати учун кадрлар тайёрлаш масаласига ҳам тўхталди. 

Вилоят ҳокими Қумар Ақсақалов Президентга минтақага кўчиб келган ўқитувчи, шифокор, механизатор ва бошқа касб эгаларига давлат грантлари ажратилаётгани, уларга ижаравий турар-жой берилиб, иш билан таъминланаётганини айтди. 

Қалдирғоч лойиҳа асосида ўтган йили 428та уй қурилган бўлса, жорий йилда 788та бино барпо этилади. 2019 йили минтақага 2200 одам кўчиб келган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткич 2400ни ташкил қилади. 

Учрашув ниҳоясида қишлоқ округлари ҳокимлари ва шимолга кўчиб борган жанубликлар Президентга давлат томонидан кўрсатилаётган ғамхўрлик учун миннатдорчилик билдиришди. 

Шунингдек, Давлат раҳбари ғалла ўримини бошлаган “Аби Жер” МЧБнинг миришкор деҳқонлари фаолияти билан танишди ва уларга муваффақият тилади. 

Аkorda.kz, 2020-09-12, 05:14 290
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.