26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Аҳоли бандлиги масаласига эътибор кучайтирилади

Президент Бош вазир Асқар Маминни қабул қилди

Қасим-Жўмарт Тўқаев Бош вазирнинг жорий йил январь-август ойларида мамлакатни ижтимоий-иқтисодий тараққий эттириш борасидаги ҳисоботини тинглади.

Бош вазирнинг таъкидлашича, саккиз ой давомида қайта ишлаш саноатидаги ўсиш 3,3 фоизга, шу жумладан, машинасозлик – 16,3 фоизга, транспорт воситаларини йиғиш – 51,8 фоизга, шунингдек, фармацевтика маҳсулотлари 34,1 фоизга, енгил саноат – 11 фоизга, кимё саноати – 3,1 фоизга ва тайёр металл буюмлари ишлаб чиқариш – 18,8 фоизга ўсган. 2020 йилда “Саноатлаштириш харитаси” бўйича умумий қиймати 996 миллиард тенгелик 206та лойиҳани ишга тушириш режалаштирилган. Бу ишлаб чиқариш ҳажмини 1,3 триллион тенге, экспортни 325 миллиард тенге ошириш ва 19 мингга яқин янги иш ўринларини яратиш имконини беради. 

Қурилиш ҳажми 6,5 фоизга, фойдаланишга топширилган уйлар 6,4 фоизга ёки 8,1 миллион квадрат метрга ошди. Йил бошидан буён 71 минг янги уй қурилди, бу ўтган йилга нисбатан 8,6 фоизга кўпдир. Қишлоқ хўжалигида барқарор ўсиш 4,9 фоизни ташкил этди, озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми 3,6 фоизга ўсди.

 Асқар Маминнинг сўзларига кўра, кўрилган чоралар натижасида ижтимоий аҳамиятга эга товарларнинг ўсишини 4,4 фоиз даражасида ушлаб туриш мумкин бўлди, бу ўтган йилга нисбатан икки баравар паст (8,7 фоиз). 

Йил бошидан буён 874 минг киши давлат дастурлари асосида иш билан таъминланди, бу ўтган йилга нисбатан 82,1 фоизга кўпдир. Учрашув якунида Президент бандлик, бизнесни қўллаб-қувватлаш, ишлаб чиқариш жараёнларига янги технологияларни жорий этиш, эпидемиологик вазиятни барқарорлаштириш ва карантин талабларини босқичма-босқич юмшатиш муҳимлигини таъкидлади.

Аkorda.kz, 2020-09-17, 05:39 341
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.