26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Nur Otan партияси праймеризига Кентов шаҳридан номзод Абдуллаев Нурсултон Фарҳод ўғли

Таржимаи ҳоли

Абдуллаев Нурсултон Фарҳод ўғли 1989 йили 14 июлда Туркистон туманининг Югнак қишлоғида дунёга келди. 2006 йили ўрта мактабни тамомлаб, Шимкентдаги ижтимоий педагогика университетида ҳисоб ва аудит ихтисоси бўйича олий маълумот олди. Меҳнат фаолиятини “Югнак” деҳқон хўжалигида бошлади. Ҳисобчи, кассир,  бўлим мудири бўлиб ишлади. Айни пайтда «Нур-Фархад» қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш ширкати, “Югнак” деҳқон хўжалиги раиси ҳамда «Сара ана» болалар боғчаси муассиси.

Овулим – олтин бешигим

Қишлоқда дунёга келиб, қишлоқ хўжалигининг сир-асрорларини ўрганиб ўсдим. Ёшлигимдан қишлоқ хўжалигини тараққий эттиришни мақсад тутдим. Айни пайтда давлатимизнинг қишлоқ хўжалигидаги майда хўжаликларни бирлаштириб, йириклаштиришга қаратилган сиёсатини амалга оширмоқдаман. Қишлоқдаги 210та майда хўжаликни бирлаштириб, фаолият юритмоқдамиз. Барча хўжаликларга шудгордан бошлаб, ҳосилни йиғиб олгунга қадар ёрдам кўрсатамиз. Техника, ёнилғи, турли минерал ўғитлар, Ҳукумат томонидан тавсия этилган имтиёзлардан тўлиқ фойдаланишда ёрдам бераман. Қишлоғимиз аҳолиси 10623 нафар. 2124 одам ўзини-ўзи иш билан таъминлаган. Ишсизлар ҳам бор. Депутат бўлиб сайлансам, биринчи навбатда, қишлоқ округидаги мактабларни йил сайин битириб чиқаётганлар рўйхатини олиб, қанчаси ўқимоқда, қанчаси иш билан таъминланган, кимлар турли сабаблар билан ишсизлигини аниқлаб, амалий чоралар кўрилишига, иш билан таъминлашга ҳаракат қиламан. Бунинг учун биринчи навбатда қўшни Қарноқ, Қорачиқ қишлоқларидаги каби насия биродарлигини ташкил этиб, тадбиркорлик билан шуғулланишга ихлоси бор ёшларни маблағ билан таъминлаб, тадбиркорликни ривожлантиришга шароит яратиш керак. Югнак, Чипон, Қизилйўл қишлоқларида бўш ётган далаларни сув билан таъминлаб, йилига икки марта ҳосил олишга эришиш, скважиналарни ишга тушириш орқали сув билан таъминлаш зарур деб ҳисоблайман. ҚР Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаевнинг 1 сентябрдаги халққа Мактубида қишлоқ хўжалигида долзарб, экин суви тақчиллиги шароитида 40 фоизга яқин табиий сув манбалари исроф бўлаётгани ҳақида танқидий мулоҳазалар  айтилди. Агар қишлоғимиздаги Алмасбай сув тўғони тартибга келтирилса, сувдан тўғри фойдаланилса, минг гектарга яқин ҳосилдор ерларни ўзлаштириш имконияти пайдо бўлади. Бу қишлоғимиз ёшларининг бошқа шаҳарларга бориб ишламай, ўзимизда меҳнат қилишларига имконият яратади. 

Менинг асосий мақсадим – давлатимиз томонидан қабулланаётган ажойиб дастурлар доирасида қишлоғимиз фаровонлигини юксалтиришга эришиш.  

Яна бир мақсадим – кичик цехларни ишга тушириш, мева-сабзавот маҳсулотларини сақлайдиган замонавий омборлар бунёд этиш. Имтиёзли насиялар ёрдамида ижтимоий аҳволи ночор оилаларга иссиқхоналар бунёд этишга ёрдам бериш. 

Югнак қишлоғида аҳоли сони ўсиб бормоқда. Лекин, мактаб ўтган асрда қурилган, замон талабларига жавоб бермайди. Шунинг учун яна битта билим даргоҳини қуриш зарур, деб ўйлайман. 

Иқтидорли ёшларимиз қишлоқда спорт билан шуғулланишга етарли шароит бўлмаганлиги сабабли шаҳарга қатнашга мажбур. Қишлоғимизда спорт мажмуасини  қуриш керак. Туркистон вилояти ташкил этилгач, 12та қишлоқ округи Туркистондан Кентов тасарруфига ўтди. Кентовни транспорт воситалари билан таъминлаш масаласи туғилди. Бу муаммони ҳам ҳал этиш зарур. Давлатимиз томонидан қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, аҳолини иш билан таъминлаш, инфратузилмани ривожлантириш борасида ажойиб дастурлар қабулланган. Юқорида таъкидлаганимдек, ушбу дастурларни амалга ошириш учун мустақил насия банки ташкил этиш зарур. Аҳоли ўз иш режалари асосида давлатдан насия олиб тадбиркорликни ривожлантириш имкониятига эга бўлади. Қишлоғимизда яқинда  мол сўйиладиган замонавий модул ишга тушади. Бунинг учун 1000 бош мол бўрдоқилайдиган мажмуанинг дастлабки фермаси қуриб битказилди. Ҳар куни 15та қорамол 40 майда  мол сўйиладиган модул  ва мол бўрдоқилайдиган мажмуа 2021 йили ишга туширилгач,  100 одам иш билан таъминланади. Ёш авлодни билимли, баркамол ва иймонли этиб тарбиялаш йўлида 150 ўринли болалар боғчасини бунёд этдик. Туркистон шаҳридаги «Азрет Султан» тарихий-маданий қўриқхона музейи археолог олимлари иштирокида илмий-назарий конференция ўтказиб, қишлоғимиздаги Аҳмад Югнакий меросини тадқиқ қилиш ва ўрганиш йўналишида тадбир ташкил этамиз.     

Nur Otan партияси ёшлар қанотининг режалари бисёр, биз уларнинг қадрдон қишлоғимизда амалга ошиши ва ҳамқишлоқларимизга хизмат қилиши учун куч-ғайратимизни аямаймиз.

Келажакка бирга!

Мақсадим – ҳар бир оиланинг фаровон яшашига эришиш. 

2020-09-18, 20:48 798
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.