26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Тиланчилик – маъмурий ҳуқуқбузарлик

Жамиятимизда тиланчиликни даромад манбаига айлантириб олган шахслар мавжудлиги сир эмас. Бу нима, ҳақиқатдан ҳам етишмовчиликми ёки текинтомоқлик? Шариатимиз аҳкомларига кўра, бугун мавжуд егулиги бор одамнинг тиланчилик қилиши ҳаром. Яратганга шукроналар бўлсинки, тўкин-сочин замонда яшаяпмиз. Ёши улуғларнинг айтишларича, бундай серобчилик яқин тарихда бўлмаган. Озгина ҳаракат қилсанг, қорин тўяди, яна озроқ машаққатдан эринмаса, бошқа харажатлар ҳам битади. Ишнинг кўзини топиб, тадбиркорлик қилса, бошқаларга нафи тегади. Шундай экан, тиланчилик билан шуғулланишдан ор қилмоқ керак. 2016 йил январь ойидан Қозоғистон Республикасининг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги Кодексига ўзгартишлар киритилди. Энди жамоат жойларда одамларга сурбетлик қилган тиланчи қонун бўйича жазоланади. Ўз хизматини суллоҳлик билан таклиф қилаётганлар ёки ўтган-кетганлардан пул сўраётганларга 5 ОҲК миқдорда жазо чораси қўлланилади. Айнан шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазосидан кейин 1 йил ичида такрорланса, 5 кеча-кундуз қамоқ жазоси қўлланилади.

Лекин, Шимкент кўчаларида садақа сўровчилар камайгани йўқ. Тиланчиларни одатий жойларда учратиш мумкин. Масалан, Т. исмли фуқаро “Айна” бозорида тиланчилик қилади. Яъни, жамоат жойларда суллоҳлик қилган. Судда аниқланишича, у илгари ҳам худди шу каби ҳуқуқбузарлик билан маъмурий жавобгарчиликка тортилган эди.

Шу сабабли, кўриб чиқилган иш натижасига кўра, суд Т.ни ҚР Маъмурий ҳуқуқбузарлик Кодексининг 449-моддаси, 2-бандига кўра айбдор, деб топиб, 1 кеча-кундузга маъмурий қамоқ жазосини белгилади.

Эҳтимол, уруш йилларда айрим муҳтож кишилар жон сақлаб қолиш учун тиланчилик қилишгандир. Ҳозир-чи? Ишлаш, ҳалол ризқ топиб ейиш учун барча шароитлар муҳайё. Ногирон, кам таъминланган оилаларни давлатимиз нафақа билан таъминламоқда. 

Хуллас, тиланчилик иллатини ҳеч қандай баҳона билан оқлаб бўлмайди.

 

* Ривоят 

Ансорлардан бир киши Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб бир егулик сўради.

 – Уйингда бирор нарса йўқми? – сўрадилар жаноб саллаллоҳу алайҳи васаллам.

 – Намат бор – бир қисмини ёпиниб, бир қисмини тагимизга тўшаймиз. Яна бир дона коса бор – сув ичиб турамиз, – жавоб берди Аърбий.

 – Уларни менга олиб кел, – дедилар саллаллоҳу алайҳи ва саллам. Олиб келгач, қўлларига олиб туриб:

– Мана буларни ким сотиб олади? – дедилар.

– Мен бир дирҳамга сотиб оламан! – деди бир киши.

 Мен икки дирҳамга сотиб оламан! – деди иккинчиси.

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам уларни сотиб, икки дирҳамни олдилар ва ансорийга бериб:

– Бир дирҳамга аҳлинг учун егулик сотиб ол, яна бир дирҳамига эса болта сотиб олиб, менга олиб кел, – дедилар. Олиб келган эди Расули акрам саллаллоҳу алайҳи ва саллам унга ёғочдан соп қилиб бердилар. Сўнг:

– Бор, ўтин қил. Ўн беш кунгача мен сени кўрмай! – дедилар. 

Аърбий Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг айтганларини қилиб келди. Бу вақт мобайнида ўн беш дирҳам фойда қилиб, бир қисмига озиқ овқат, қолганига кийим кечак сотиб олди.

– Мана бу ишинг қиёмат кунида юзингга доғ бўлганидан кўра яхшироқдир, – дедилар Сарвари коинот саллаллоҳу алайҳи ва саллам.

Ж. РИСБАЕВ, Абай тумани прокуратурасининг прокурори. Шимкент шаҳри., 2017-07-04, 20:00 975
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.