26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Кентов яшил шаҳарга айланади

Туркистон вилояти ҳокими Ў. Шўкеев хизмат сафари билан Кентов шаҳрига борди.

– Кентовни яшил шаҳарга айлантириш керак. Бу ерда кўкаламзорлаштириш тадбирларини кучайтириб, шаҳарликлар ҳордиқ чиқарадиган ўринларни кўпайтириш керак, – деди минтақа раҳбари. 

Сўнг кончилар шаҳридаги ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш тадбирлари билан танишиб, шаҳар раҳбариятига қатор аниқ топшириқлар берди. 

Шунингдек, ҳоким шаҳардаги 132та кўпқаватли уйларда олиб борилаётган таъмирлаш ишларини кўздан кечирди. 

Шаҳар  ҳокими Даурен Мақажанов вилоят раҳбарига   “Кентов шаҳрини 2019-2022 йилларда мажмуавий ривожлантириш” ва фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш борасида  маълумот берди. Шу билан бирга, давлат-хусусий ҳамкорлиги доирасида Кентов шаҳрининг мажмуавий тараққиёт режаси билан  таништирди. Шаҳарда амалга оширилаётган ишлар ва режалар билан танишган ҳоким лойиҳаларни қўллаб-қувватлашини маълум қилди. 

– Кентов Туркистон вилоятининг марказига чегарадош бўлганлиги боис, Туркистон билан ҳамоҳанг гуллаб-яшнайдиган шаҳар. Шу боис ҳар қандай иш сифатли ва тизимли бажарилиши керак, – деди Ў. Шўкеев.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2020-10-17, 02:34 405
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.