26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Элим деганни юрт ардоқлайди

Туркистон шаҳрида коронавирусга қарши курашда жонбозлик кўрсатган бир гуруҳ тиббиёт ходимлари тақдирланди

Президент Қасим-Жўмарт Тўқаевнинг Фармони билан Туркистон вилоятида коронавирус билан курашда ўзига хос “жанг майдони”да туриб, дастлабки зарбани қабул қилган ва алоҳида жонбозлик кўрсатган 33 нафар тиббиёт ходими «Халық алғысы» медали билан тақдирланди. Мукофотларни вилоят ҳокими ўринбосари Сакен Қалқаманов топширди.

– Юртимиз учун оғир дамларда, пандемия пайтида сизлар ўз бурчингизни шараф билан адо этдингиз, ҳар куни ҳақиқий қаҳрамонлар каби жасорат кўрсатиб, беморлар ҳаётини сақлаб қолдингиз. Кўпчилик сизларга ижтимоий тармоқлар орқали ташаккур изҳор қилмоқда. Шифокорларга бундай таъзим шак-шубҳасиз ҳурмат-эҳтиром ва эътироф намунасидир. Сизлар – давримизнинг ҳақиқий қаҳрамонисиз. Оддий ҳақиқатни тан олиш адолатдан бўлади – касалларга ўз вақтида ёрдам берилса, улар шифо топади, касалхоналарни тарк этади, лекин охирги бемор тузалмагунча тиббиёт ходимлари иш жойини тарк этолмайди. Минтақамизда шифокорларнинг ўз касбига садоқати, халқимиз, ота-оналаримиз, фарзандларимиз соғлиғи йўлида туну кун қилаётган меҳнати барчамиз учун жасорат намунаси бўлди. Фақат ҳамжиҳатликда барча қийинчиликларни енга оламиз, – деди ҳоким муовини.

33 нафар тиббиёт ходимидан бири – Ленгер шаҳар касалхонаси бош врачи ўринбосари Шиндўс Абдухалиқов. У пандемия бошланган кундан бошлаб иш жойини тарк этмади, юқумли касалликлар бўлимига раҳбарлик қилди. Ўзи пневмония билан хасталаниб, ўпкасининг 80 фоизи шикастланди. 

– Мени оғир аҳволда жонлантириш бўлимига олиб келишди. Лекин афсусланмайман. Чунки, беморларни даволаш – бурчим. Уларнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун жонимни фидо қилишга ҳам тайёрман. Ғамхўрлик ва қўллов учун вилоят раҳбариятига миннатдорчилик билдираман, – деди у.

Таъкидлаш жоиз, тиббиёт ходимларининг саъй-ҳаракати ва жонбозлиги туфайли хавфли инфекцияни юқтирган 3340 бемор дарддан тўлиқ фориғ бўлди. Коронавируснинг дастлабки тўлқини даврида эпидемияга қарши кураш чораларига 6 мингдан зиёд тиббиёт ходими сафарбар этилган эди.

2020-10-24, 03:04 604
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.