26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
UFCдаги аср жанги ёҳуд Ҳабиб ҳам ютқазадими?

Сўнги вақтларда касбий боксга нисбатан ММА (аралаш жанг санъати)га қизиқувчилар сони анча ортди. Бунга сабаб UFC (мутлақ жанговар чемпионат,)ни шоу даражасига олиб чиққан Конор МакГрегор ва енгил вазннинг енгилмас мутлақ чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовлар ўртасида кечган жанг бўлса керак. 

UFC мухлисларини 24 октябрь куни яна бир “совға” кутиб турибди. Ҳали бирон марта мағбулият аламини татиб кўрмаган россиялик Ҳабиб Нурмагомедов шу вазннинг вақтинчалик чемпиони америкалик Жастин Гетжига қарши октагон (аралаш яккакураш рингги)га кўтарилади. UFC президенти Дана Уайт ушбу учрашувни “йил жанги” бўлиши эҳтимол дея тахмин қилмоқда. 

UFC жангларига унча қизиқмайдиган, ундаги жангларни кўп ҳам кўравермайдиган, лекин онда-сонда UFC янгиликларидан бохабар бўлиб турадиган турли ёшдагилар ҳам ҳеч бўлмаса Ҳабиб Нурмагомедовни танишса керак. Унинг бўлажак рақиби ҳақида қисқача маълумот берсак. 

31 ёшли Жастин Гетжи шу пайтгача ММАда 24та жанг ўтказиб, 22тасида ғалаба қозонган, 2 марта мағлубиятга учраган, 19та жангни муддатидан аввал нокаут билан якунлаган. Кучли панчер услубидаги зарбасига эга. UFCнинг энг кучли жангчилари рейтингида 7-ўринда туради. Енгил вазнда эса муваққат чемпион. Сўнгги жангида америкалик машҳур UFC юлдузи, Ҳабибнинг азалий рақиби Тони Фергюсонга қарши рингга чиқиб, бир сўз билан айтганда рақибини янчиб ташлаган эди. Рақибига 5 раунд давомида биронта ҳам имконият қолдирмаганди. 

Ёдингизда бўлса, коронавирус туфайли Ҳабиб ва Тони жанги 5 марта бекор қилинганди. Бунга сабаб авиақатновлар тўхтатилган ва Ҳабиб Россияда қолиб кетганлиги туфайли. Шундан сўнг Тони Фергюсонга Жастин Гетжи рақиблик қилганди. Ўша жангда кўпчилик Тонини рақибидан анча устун ва осонгина мағлубиятга учратади, дея тахмин қилишганди. Аслида эса ҳаммаси бошқача бўлди. 

Жастин Гетжи рақиби Ҳабиб Нурмагомедовга қарши жанг ҳақида: 

Тан олиш керак Ҳабиб партерда кучли, асосан у рақибларини оёғидан чалиб, партерга олишга интилади ва бу билан имкониятини оширади. Бу борада ундан устунроқман. Ҳабибни мағлубиятга учратганимда, унинг миллионлаб мухлислари кўз ёш тўкишни бошлайди. Ўз мухлисларимга ваъда бераман, 24 октябрь куни Ҳабибга ҳақиқий “бош оғриғи” бўламан. Ўйлайманки, 25 дақиқа давом этадиган тўқнашувда рақибим хавф остида қолади. Унинг юзини қонга белайман.

Ҳабиб Нурмагомедов: Шу пайтгача ҳали биронта жангда юзим қонамаган. Ҳатто жиддий зарба ҳам олган эмасман. Баъзида ўйлаб қоламан, ҳеч ким узоқ вақт давомида асл ҳолича қолмайди. Тони Фергюсон ҳам, Ҳабиб ҳам, ҳеч ким. Бир кун келиб, кимдир сени мағлуб этади. 30 – 0 бу ҳақиқий рекорд бўлади. Худди Флойд Мейвезор каби. Фақат меники ММАда. Мен бунга яқинман. Агар ғалаба қозонсам фаолиятимдаги 29-ютуғим бўлади. 

Доғистонлик жангчи шу пайтга қадар ММАда 28та жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган, 18та жангни муддатидан олдин якунлаган. Конор МакГрегор ва Дастин Пореларга қарши жангда чемпионлик камарини муносиб ҳимоя қилган. UFCдаги энг кучли жангчилар рўйхатида Жон Жонсдан кейин иккинчи ўринда туради. UFCдаги энг кўп тўланадиган гонорар соҳиби.

Энди ушбу жанг оқшоми ҳақида айтиб ўтсам. UFC-254 турнири бугун Дубайдаги жанглар оролида бўлиб ўтади. Илгарилари жанглар одатда бизнинг вақтимизда якшанба куни эрталаб бўлиб ўтарди, бу сафар эса шанба куни 21:00да, асосий жанглар эса 00:00да бошланади. Ундан олдин 5та жанг ўтади. Жанг оқшомида ҳамюртимиз Шавкат Раҳмонов ўзининг UFCдаги илк жангини ўтказади, шунингдек, ўзбекистонлик спортчи Лилия Шокирова ҳам рингга чиқади. У хотин-қизлар енгил вазн тоифасининг 4-рақамли жангчиси Лоурен Мёрфи билан курашади. Мёрфининг аввал белгиланган рақибида коронавирус аниқлангани боис, UFC Лилия Шокировага шартнома таклиф қилди. Оз фурсат қолсада ўзбекистонлик спортчи жангга розилик билдирди ва жанглар оролига йўл олди.

Ушбу жанг ҳақида кўплаб машҳур спортчилар фикр билдиришди, жумладан, 5 карра олтин тўп соҳиби, амалдаги Европа чемпиони, португалиялик Криштиано Роналду ушбу жангда Ҳабибга мухлислик қилишини инстаграм саҳифасида маълум қилди. 

Маълумотларга қараганда UFC томонидан ушбу жангда намойиш ва бонуслардан ташқари Ҳабиб Нурмагомедов 10 млн., Жастин Гетжи эса 6 млн. АҚШ доллари миқдорида гонорар олишади. 

Ушбу жангда сиз қайси жангчига мухлислик қиласиз? Албатта, тахминларга кўра Ҳабиб Нурмагомедовга бўлса керак. Аммо ушбу учрашув унинг фаолиятидаги энг оғир жанглардан бири бўлиши мумкин. Буни ҳатто ўзи ҳам таъкидлади. Гетжи ҳам осонликча таслим бўладиганлардан эмас. Буни Тони Фергюсонга қарши ўтказган жангги орқали билишингиз мумкин. 

Учрашувдан олдин спортчилар вазн ўлчаш маросими, матбуот анжумани, ва нигоҳлар жангини ўтказишади. Бу ҳам ўзига яраша қизиқарли. Хуллас, ким кучли эканлигига бугун амин бўламиз.

Шоҳбоз ИРИСМАТОВ, 2020-10-24, 04:25 653
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.