26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Соғломлаштириш маркази очилди

Туркистонда коронавирус инфекцияси ёки пневмония билан хасталаниб, ундан даволаниб чиққанларни соғломлаштиришга мўлжалланган илк марказ очилди. Шаҳар шифохонасида жойлашган янги марказ мутахассислари дастлабки 19 даволанувчини қабул қилиб, реабилитациявий кўмак кўрсатмоқда. 

Марказни келгусида магнитли терапия ҳамда бошқа тиббий мосламалар билан жиҳозлаш режалаштирган. 

Бу ерда Туркистон вилоятининг Ўтрор, Байдибек, Сўзоқ туманлари ҳамда Кентов, Туркистон шаҳарларидаги даволаш муассасаларидан олинган ПТР таҳлиллари текширилади. Натижалари марказлаштирилган тизим орқали фуқароларнинг шахсий маълумотлар тизимига киритилади.

Вилоят ҳудудида олиб борилаётган коронавирус инфекциялари билан кураш борасида ОАВ вакилларига бағишланган матбуот сафарида атрофлича ахборот берилди. 

– COVID-19 белгилари бор беморлар алоҳида эшик орқали фильтр хонасига киритилиб, алоҳида хонада текширилади. Вирус аниқланса, амбулаториявий текшириш ҳамда даволаш юритилади. Вилоятдаги барча тиббий ташкилотларда иллат билан кураш тадбирлари кучайтирилган, – деди Туркистон шаҳар шифохонасининг бош шифокори Райимбек Тасирбаев.

Матбуот сафарида Туркистон шаҳар касалхонасининг иллат билан курашга тайёргарлик чоралари таништирилди. Коронавирус инфекциясининг биринчи тўлқинида касалхонада 300дан зиёд ходим сафарбар этилган. Даволаш муассасасида 320 тўшак провизор стационар учун тайёр. Қўшимча 50 ўринли инфекция бўлимини очиш кўзда тутилган. Касалхонада стационар кислород станцияси ўрнатилиб, икки ойлик дори-дармон жамғармаси ҳамда дизенфекция буюмлари, шахсий ҳимоя либослари билан таъминланган.

Вилоят ҳокиминниг матбуот хизмати, 2020-10-31, 01:40 798
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.