26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Юқумли касалликлар госпитали очилади

Вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев Туркистондаги қатор муҳим қурилиш майдонларида бўлди. Пудратчилар билан учрашиб, қурилишни жадвалга мувофиқ якунлашни таъкидлаб, сифатига асосий эътиборни қаратиш зарурлигини эслатди.

Туркистонда модулли юқумли касаллар госпиталининг қурилиши якунланмоқда. Давлат раҳбарининг коронавирусга қарши чораларни кучайтириш мақсадида берган топшириқлари бўйича қад кўтараётган янги марказ замонавий техника билан тўлиқ жиҳозланган. 

Коронавирус билан хасталанган беморларга сифатли тиббий ёрдам кўрсатадиган марказ 60 кунда барпо этилди. Етти минг квадрат метр ҳудудда жойлашган юқумли касалликлар госпитали 200 ўринга мўлжалланган. Ҳар бир ўринга сунъий нафас олиш ускунаси ўрнатилган. Тиббий ускуналар билан таъминланган. Жонлантириш ва таҳлил бўлимлари мавжуд. Беморлар шифокорни чақира оладиган махсус ускуна ўрнатилган. Даволанувчиларнинг соғлигини махсус билакузуклар орқали назорат қилиш имкони бор. Касалхонада алоқасиз назорат қилиш тизими ишга туширилади.

Қурилиши олиб борилаётган 8 қаватли яна бир мажмуанинг, яъни, даволаш марказининг умумий майдони 100 минг квадрат метрга яқин. Иншоот 2022 йил декабрь ойида фойдаланишга топширилади. 630 ўринли кўп соҳали касалхонанинг қурилиши давлат-хусусий ҳамкорлиги доирасида амалга оширилмоқда. “Sembol construction” турк компаниясининг сармоясига барпо этилаётган мажмуавий даволаш маркази келгуси йилда фойдаланишга топширилади. Умумий майдони 16 гектарни эгаллаган касалхонада ташҳис-маслаҳат беришдан бошлаб, барча соҳалар бўйича ёрдам кўрсатадиган бўлимлар фаолият юритади. Марказ тўлиқ замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозланади. 

2020-12-24, 02:09 581
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.