26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Мулоқот – муаммоларнинг самарали ечими

Вилоят ҳокими Ў. Шўкеев ҳисобот учрашувидан сўнг шахсий қабулига ёзилган фуқароларни қабул қилди. Онлайн тарзда ўтган қабулда фуқаролар минтақа раҳбарига ижтимоий ёрдам, уй-жой, йўл ўтказиб бериш масалалари бўйича мурожаат қилишди. Уларнинг аксариятига жавоб учрашув чоғидаёқ берилди, қолган масалалар эса мутасадди шахсларга етказиладиган бўлди. Барча мурожаатларни вилоят раҳбари ўз назоратига олганини маълум қилди. 

Онлайн қабулхонада мурожаат қилган Сўзоқ тумани, Шўлаққўрғон қишлоғида истиқомат қилувчи фуқаро обикор деҳқончилик муаммосини кўтарди. Қишлоқдаги 1500 гектар ерга сув етказиш мақсадида бундан 7 йил муқаддам “Биресек” сув омбори қурилган эди. Шу пайтда қурилиш ишларида йўл қўйилган камчиликлар туфайли фойдаланишга берилмаган эди. Иншоот вилоят бюджети ҳисобидан тикланадиган бўлди. 

Вилоят ҳокими қабулига ёзилган Байдибек тумани, Шаян қишлоғида истиқомат қилувчи фуқаро ногирон акасига эшитиш аппаратини олиб бериш, уйига газ қувури ўтказишга ёрдам сўраб, илтимос қилди. Ушбу илтимос юзасидан вилоят ҳокими мутасаддиларга топшириқ берди, қувур масаласида эса тадбиркорлар ёрдам беради. 

Ижтимоий жиҳатдан заиф тоифа, тўлиқ бўлмаган оила сифатида уй-жойга навбатда турган Туркистон шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаронинг мурожаати юзасидан ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди.

Эҳтиёжманд оилаларга “Халқ баракаси” минтақавий лойиҳаси татбиқ этилаётир. Унинг доирасида бошпанасиз оилаларга 3 йилга бепул бошпана тавсия этилади.

Кентов шаҳри, Чоға қишлоғида истиқомат қилувчи фуқаро эса обикор ерлар ва яйловларни кенгайтириш масаласини кўтарди. Бу муаммо ҳам тез кунларда ижобий ечимини топади. 

Онлайн тарздаги қабулда Ў. Шўкеев барча мурожаатларга қонун доирасида жавоб берди.

2021-02-23, 02:43 501
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.