26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Сиёсий барқарорликни сақлаш ва вилоятни ривожлантириш – диққат марказида
Вилоят ҳокимлигининг катта мажлислар залида вилоят ҳокими Ж. Туймебаев раислигида Элбошимиз Нурсултан Абишули Назарбаевнинг 12 апрель куни эълон қилинган “Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш” мавзуидаги мақоласи ва жорий йил 31 январь куни халққа йўллаган “Қозоғистоннинг учинчи замонавийлашуви: дунёвий рақобатбардошлик” номли Мактуби муҳокамасига бағишланган фаоллар йиғилиши ўтди. Мажлисда вилоят маслаҳати депутатлари, туман, шаҳар ҳокимлари, вилоят бошқармалари, минтақавий департаментлар, ваколатли органлар раҳбарлари, вилоят фахрийлари, зиёлилар ва ОАВ вакиллари – ҳаммаси бўлиб 250дан зиёд киши қатнашди. Фаоллар йиғилишини олиб борган минтақа раҳбари Ж. Туймебаев бугунги мажлиснинг кун тартибига тўхталиб, Элбошининг куни кеча эълон қилинган мақоласи – давлат мафкурасини белгилаб берадиган асосий сиёсий ҳужжат ҳисобланишини айтди. – Президентимиз учинчи замонавийлашув йўналишларининг мақсадлари ва вазифаларини омилкорлик билан пухталаб, эндиликда маънавий янгиланишнинг Йўлланмаси сифатидаги асарини эълон қилиб, қалбларни жунбушга солди. “Ўтган асрнинг энг муҳим учта мафкураси – коммунизм, фашизм ва либерализм бизнинг кўз ўнгимизда яксон бўлди”, – дейди Элбошимиз ўзининг мақоласида. – Шу боисдан, Президентимиз таърифлаганларидай, бугунги кунда радикал мафкуралар асри борса келмасга кетганини онгимиз орқали биратўла тан олишимиз керак, – деди ҳоким. Мақсад – аниқ, йўналишимиз белгили, у – жаҳондаги энг ривожланган ўттиз давлатнинг қаторига кириш эканини айтган минтақа раҳбари мақоладаги “Яқин йиллардаги вазифалар” деган иккинчи қисмда Элбошимиз барчамизга, ҳар бир қозоғистонликка аниқ вазифалар юклаганини таъкидлаб ўтди. – Президент аниқ лойиҳалар сифатида, биринчидан, қозоқ тилини лотин алифбесига кўчиришни, иккинчидан, ижтимоий ҳамда гуманитар фанлар бўйича “Янги гуманитар таълим. Қозоқ тилида 100 янги дарслик” лойиҳасини йўлга қўйишни, учинчидан, “Туғилган ер” дастурини йўлга қўйиб, унинг доирасини “Туғилган эл”га тенглаштиришни, тўртинчидан, умуммиллий муқаддас жойлар тушунчасини онгга сингдириш учун “Қозоғистоннинг муқаддас маънавий қадриятлари” ёки “Қозоғистон хосиятли жойларининг географияси” лойиҳасини ишлаб чиқишни, бешинчидан, маданиятнинг рақобатбардошлик қобилиятини шакллантириш учун “Жаҳондаги замонавий Қозоғистон маданияти” лойиҳасини амалга оширишни, олтинчидан, замондошларимизнинг ютуқлари тарихига эътибор қаратиш учун “Қозоғистондаги 100 янги ном” лойиҳасини йўлга қўйишни назарда тутади. Биз мақолада кўрсатилган муҳим масалаларни тўла ўзлаштиришимиз, бутун Жануб фуқароларига батафсил тушунтиришимиз керак, – деди вилоят ҳокими. Шунингдек, мажлисда ҚР Президенти Н. А. Назарбаевнинг “Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш” мақоласи бўйича Халқаро “Алаш” мукофотининг лауреати, ёзувчи М. Байғут, Шимкент шаҳридаги Ибрай Алтинсарин номли 65-сонли умумий ўрта мактаб-гимназия директори Қ. Қидирбаева, “Южный Казахстан” газетаси бош муҳаррирининг ўринбосари К. Исмаилов ўз фикрларини билдирдилар. *** Сўнг йиғилишга раислик қилаётган вилоят ҳокими Ж. Туймебаев Элбошининг жорий йилги Мактубида баён этилган вазифаларнинг вилоятда қандай бажарилаётганига тўхталиб, бизнинг асосий мақсадимиз Мактубдан келиб чиқадиган бешта устувор йўналишни амалда адо этиш эканини етказди. Кун тартибига мувофиқ, “Солиқ-бюджет сиёсатини янги тизимга мослаштириш – иқтисодий барқарорликнинг асоси” мавзуида вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Д. Сатибалди, вилоят ҳокимининг ўринбосарлари Б.Жамалов – ”Иқтисодиётнинг жадал ривожланишида вилоят саноати ва агросаноат мажмуасининг роли”, У. Садибеков – “Дунёвий рақобатбардошлик – одам салоҳияти сифатини яхшилашга асосланган устувор”, Ж. Бўкенбаев ва вилоят энергетика ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси бошлиғи М. Мараим – “Уй-жой қурилиши ва инфратузилмани ривожлантириш йўналиши – бош устувор”, Е. Садир – “Меҳнат бозорини янгилаш, ижтимоий муҳофаза ва натижали иш билан таъминлаш – фаолиятимизнинг асосий мезони” мавзуларида маъруза қилдилар. Йиғилиш давомида сўз олган минтақа раҳбари Ж. Туймебаев Элбоши Мактубини вилоятда сифатли ва самарали адо этиш мақсадида вилоят ҳокимлиги қарори билан махсус чора- тадбирлар режаси тасдиқланиб, унинг бажарилиши қатъий назоратга олинганини маълум қилди. Мажлисни якунлар экан, вилоят ҳокими Мактубга оид барча таклифларни инобатга олиб, тасдиқланган тадбирлар режасига ўзгариш ва қўшимчалар киритишни топширди.
С. ШАРИФБОЕВА., 2017-04-17, 11:02 815
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.