26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Вилоят журналистлари Туркиядаги “Анадўли” агентлигида

Вилоятимизнинг бир гуруҳ журналистлари тажриба алмашиш мақсадида медиа соҳаси ривожланган Туркиянинг Истамбул шаҳрига боришди.

Жанубийқозоғистонлик делегатлар, аввало, дунёдаги энг йирик ахборот тарқатадиган марказларнинг бири ҳисобланган “Анадўли” агентлигининг фаолияти билан яқиндан танишишди. Учрашувда икки қардош давлатнинг ҳамкорлик алоқалари, замонавий оммавий ахборот воситаларининг тараққиёт жараёни муҳокама этилди. “Анадўли” агентлигининг Истамбул шаҳридаги мувофиқлаштирувчиси Йилмаз Яман вилоятимиздан борган журналистлар илиқ қабул қилингани, бизнинг республика билан алоқани янада ривожлантиришдан манфаатдор эканликларини маълум қилди.

Бир асрга яқин тарихга эга марказ 

дун­ё­нинг 85 мамлакатига 11 тилда ахборот тарқатади. Уларнинг хизмати Туркиядаги янгиликлар дастурининг 63 фоизини ташкил қилади. Кунига ўрта ҳисобда 1200 янгилик тарқатадиган агентликда 2300га яқин ходим фаолият юритади. 39 давлатда ўз идорасига эга “Анадўли” ахборот агентлиги Қозоғистонда ҳам бўлим очишни кўзлаган.

Хизмат сафари бир ҳафта давом этадиган Жануб журналистлари Истамбул шаҳридаги Қозоғистон Республикасининг Бош консули билан учрашиб, тарихий-маданий жойларни томоша қилдилар.

Айтиш жоизки, вилоятимиздан борган ОАВ вакилларининг хизмат сафарини Қозоғистон Республикасининг Туркиядаги элчилиги ва Истамбул шаҳридаги ваколатли идораси уюштирган.

28 июнь – Алоқа ва ахборот ходимлари куни байрами муносабати билан Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими 

Ж. Туймебаев тажриба алмашиш мақсадида минтақамиздаги 20 нафар бош муҳаррир ва махсус мухбирларга йўлланмалар тақдим этган эди. 

 

 

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ, 2017-07-11, 15:07 528
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.