26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Жанубдан шимолга 2000дан зиёд одам кўчмоқчи

Жанубий Қозоғистон вилояти республикадаги аҳолиси зич жойлашган минтақалардан бири. Шу сабабли, ўлкадаги ишсизлик даражасини пасайтириш мақсадида одамларни ишчи кучи етишмайдиган Шимолий минтақаларга кўчириш ишлари давом этмоқда. Бинобарин, ички миграция сиёсатининг аҳоли ўртасида тарғиб қилиниши тегишли даражада эмас. Туман ва шаҳар ҳокимлари вилоят бошқармалари раҳбарлари иштирокида ўтган селектор мажлисида Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими Жансейит Туймебаев ана шу масалани тилга олди. 

– Элбоши олдимизга қўйган вазифалардан бири – ички миграция жараёнларини тартибга келтириш ва меҳнат захираларининг мувозанатини сақлаш, аҳолини бир текисда жойлаштириш ишларини амалга ошириш мақсадида республикамизнинг ишчи кучи  етишмайдиган Шимолий минтақаларига аҳолини ихтиёрий равишда кўчириш ўта муҳим қадамдир. Ишсизлик, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалаларида қийинчиликлар бўлиши мумкин, шунинг учун кўчишни хоҳловчиларга иложи борича ёрдам кўрсатишимиз керак, – деди минтақа раҳбари.

Йиғилишда аҳолини кўчириш ишлари ҳақида маъруза қилган вилоят иш билан таъминлашни мувофиқлаштириш ва ижтимоий дастурлар бошқармаси раҳбари Мухит Ўтаршиев 2014-2016 йиллари “Бандлик-2020” йўл харитаси” дастури доирасида вилоятдан ҳаммаси бўлиб 154та оила Шимолга кўчганини, бу борадаги барча харажатлар қопланганини маълум қилди. Унинг айтишича, бошқарма томонидан Шимолий минтақадаги ваколатли органлар орқали кўчиб борган одамларга мониторинг ишлари ўтказилган. 

Айни пайтда кўчиб борганлардан 48 нафари қишлоқ хўжалиги билан машғул бўлса, 42 фуқаро таълим соҳасида, 11 киши маҳаллий ижроия органларида, 12 нафари хизмат кўрсатиш, 7 киши соғликни сақлаш соҳасида иш билан таъминланган. Минтақалараро меҳнат бозорини ривожлантириш тадбирларида 5780 фуқаро қатнашиб, улардан 2019 нафари Шимолга кўчиш ниятини билдирган. Улардан 1008 нафари меҳнатга лаёқатли  бўлса, шу жумладан 116 киши қишлоқ хўжалиги,  98 киши тадбиркорлик билан шуғулланишни, 794 киши давлат корхоналарида ишлашни хоҳлайди. 

Мажлисда сўз олган вилоят маслаҳати депутати Жанабай Ағабеков Жануб аҳолисини Шимолга кўчириш кўнгилли равишда ўтаётганини айтди. Уларга ҳукумат томонидан ҳам муайян кўмак кўрсатилмоқда. Чунончи, кўчиш харажатлари ҳисобидан оила аъзоларининг ҳар бирига ОҲКнинг 35 баравари миқдорида, яъни 79 минг тенгедан ёрдам пули тўланди. Бундан ташқари, бошпанани ижарага олишга сарфланган ҳақ ҳам давлат томонидан қопланади. Ижтимоий таъминот миграция квотасига ҳам маблағ кўзда тутилган.

– Кўчиш ҳар бир одамнинг шахсий иши. Ҳеч кимни мажбурламаймиз. Бинобарин, хоҳловчиларга йўл ха­ражатлари, бошпана ҳақини айтмаганда, борган ерига кўникиб кетгунича моддий ёрдам бериб турамиз. Иш­га жойлашишини ҳам назорат қиламиз, – Жанабай Мўлдабайули.

Айтганча, Мақтаарал тумани аҳолиси ўта зич жойлашган туманлардан бири ҳисобланади. Айни пайтда бу ерда таъкидланган масала бўйича олиб  борилаётган ишлар кўнгилдагидек эмас. Тумандан кейинги икки йил ичида атиги 12 оила шимолий минтақаларга кўчган, холос. 

Шимолга кўчиш ниятини билдирган вилоят фуқа­роларининг ихтиёрий кўчишига таъсир кўрсатиш учун вилоят тадбиркорлари иштирокида ана шу минтақаларга иш сафарлари уюштиришни юклаган вилоят раҳбари туман, шаҳар ҳокимларига ва соҳавий бошқармаларга қатор топшириқлар берди. 

 

С. ШАРИФБОЕВА, 2017-07-13, 10:48 692
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.