26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Вилоят ҳокими: “Элбоши қозоғистонликларни эски одат ва қоидалардан воз кечишга чақирди”
Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими Ж. Туймебаев фахрийлар ҳаракатининг 30 йиллиги муносабати билан ташкил этилган байрам тадбирида шуни маълум қилди. Тадбир давомида минтақа раҳбари ҚР Президенти Нурсултан Абишули Назарбаевнинг “Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш” мақоласи ҳақида сўз юритиб, ундаги ғояларнинг мангу эл мақсадига етишда аниқ, шахдам қадамлар эканини исботлади. – Президент мақоланинг кириш қисмида қозоғистонликларга шу йилнинг бошида давлатнинг учинчи янгиланиши бошланганини эслатиб ўтди. Янгиланишнинг мақсади – Қозоғистоннинг 30 ривожланган давлат қаторига кириши. Элбошининг айтишича, ушбу мақсадга эришиш учун якка шахсларнингина эмас, бутун мамлакатнинг рақобатбардошлик қобилиятини ошириш керак. У қозоғистонликларни эски одатлар ва қоидалардан воз кечиб, прагматик бўлишга чақиради. Сабаби, бу ўзгариш давлатнинг модернизациясига катта ҳисса қўшади, – деди ҳоким. Фахрийлар кенгашининг тузилганига 30 йил тўлиши муносабати билан ташкил этилган тадбир дастлабки ташаббус эканини айтган вилоят ҳокими учрашувга вилоятга меҳнати сингган, республикага таниқли, ҳар соҳада узоқ йиллар меҳнат қилган фахрийлар келганини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, бугунги Элбошининг ўй-фикрларини муҳтарам оқсоқоллар билан бирга муҳокама қилиб, уни келажак авлодга тарғиб этишда кексаларга юклатиладиган вазифанинг муҳимлигига тўхталди. – Халқни тўлғантираётган масалаларнинг барчаси шу кўламдор мақоладан жой олган. Сизларнинг ҳаётдан олган катта тажрибаларингизни ҳисобга олиб, Давлат раҳбарининг ана шу маънавий янгиланиш ҳақидаги мақоласини дастуриламал қилиб, жамоатга етказишда кўмаклашасизлар, деган ниятдаман. Вилоятимизнинг иқтисодиётини, маданияти ва таълимини янада ривожлантиришда таъкидланган мақола зарур йўлланма бўлиб қолади, – деди Ж. Туймебаев. Айтганча, ушбу мақолада миллий менталитетимизга зиён келтирмаган ҳолда, ўз дунёқарашимиз чегарасини кенгайтиришимиз кераклиги айтилади. Бу, биринчи галда, халқимизга хос илмга бўлган иштиёқни кучайтиришдир. Шунингдек, Элбоши тарихий воқеалардан тегишли хулоса чиқариб олишнинг аҳамиятини таъкидлаб ўтди. “Давлат ва миллат пўлатдан қуйилиб, қотиб қоладиган нарса эмас, улар муттасил ривожланиб борадиган тирик организмга ўхшайди. Улар яшаш учун замон оқимига онгли равишда мослашиш қобилиятига эга бўлиши керак. Янги дунёвий тенденциялар ҳеч кимдан сўрамай, эшик қоқмасдан келади. Шунинг учун, замонга қараб янгиланиш вазифаси барча давлатлар олдида кўндаланг бўлиб турибди. Симобдай сирғалувчи вақт ҳеч кимни кутиб турмайди, янгиланиш ҳам тарихнинг ўзи сингари давом этаверадиган жараён. Икки давр тўқнашган ойсиз тунда Қозоғистонга тубдан янгиланиш ва янги ғоялар орқали келажагини нурафшон этишдек тенгсиз имконият берилмоқда. Мен барча қозоғистонликлар, айниқса, ёш авлод янгиланиш борасидаги ушбу таклифларимнинг аҳамиятини теран тушунадилар, деб ишонаман. Янги шароитда янгиланишга бўлган ички интилиш – ривожланишимизнинг бош қоидасидир. Яшаш учун ўзгара билиш керак. Унга кўнмаганлар тарих тўзонига кўмилиб қолаверади”, деб якунлайди Давлат раҳбари ўз мақоласини.
Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати., 2017-04-17, 11:10 696
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.