26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Чехия павильонини юз мингинчи келувчи оралаб чиқди

“Астана ЭКСПО-2017 ХК” ҲЖ Бошқарувининг Раиси Ахметжан Есимов Чехия Республикасининг Саноат ҳамда савдо вазири Йиржи Гавличек бошлаган делегацияси билан учрашди. Икки томон ЭКСПО-2017 Кўргазмасига келувчилар сони ва павильонлардаги контент мазмунини таҳлил қилди. 

– Куни кеча ЭКСПО-2017 кўргазмасида миллионинчи келувчи рўйхатга олинган эди. Биз бу натижага кўргазма ўз ишини бошлаган, бир ой мобайнида эришдик ва рўйхатга олиш ҳужжатида режалангандай, 2 млн. одам кўрсаткичига ҳам ҳеч қандай қийинчиликсиз эришишимизга ишончимиз комил. Ҳозирнинг ўзида ҳар павильонда рўйхатга олинган келувчилар сонини қўшсак – 6 миллиондан ошиб кетади, – деди Ахметжан Есимов. 

Ўз навбатида Йиржи Гавличек ЭКСПО-2017 кўргазмасининг ташаббускорларини 1 млн. одам кўрсаткичи билан табриклаб, бу ҳақиқий ютуқ эканлигини таъкидлади. 

– Халқаро ихтисослаштирилган ЭКСПО кўргазмасида Чехия илк бор иштирок этмоқда. Унинг мавзуси биз учун жуда қизиқарли ҳамда келажаги порлоқ бўлиб кўринган эди, биз бу борада хато қилмаган эканмиз, – деди вазир.

Шунингдек, бугунги кунда Чехия павильонига келувчилар сони 100 минг одамга етган. Унинг ичида муқобил энергия, қайта ишлаш ва атрофни муҳофаза қилиш соҳасидаги турфа технология ва лойиҳалар намойиш этилган. 

А. Есимов Қозоғистон ҳукумати ривожланган давлатларнинг қизиқарли лойиҳаларини келажакда мамлакатда қўллаш мақсадида диққат билан таҳлил қилаётганини айтиб ўтди.

Шунингдек, 15 июль куни ЭКСПО-2017 кўргазмаси ҳудудида Чехия Республикасининг Миллий куни нишонланди.

 

С. ШАРИФБОЕВА, 2017-07-17, 18:24 662
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.