26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
“Келажакка – коррупциясиз” жанубдан бошланади

Вилоят фавқулодда вазиятлар департаменти “Келажакка – коррупциясиз” акция-эстафетасини якунлади. Тадбирда минтақадаги шаҳар, туманлардаги ўт ўчирувчиларнинг видеороликлари ва суратлари таҳлил қилинди.

– “Келажакка – коррупциясиз” эстафетаси республика бўйича Жанубий Қозоғистон вилоятидан бошланди. Бугунги кунда эстафета Жамбил вилоятига, сўнг Алматига йўл олади. Шунингдек, ушбу эстафета доирасида бир ой давомида турли тадбирлар уюштирилиб, 15 шаҳар, тумандан акцияда фаол қатнашган энг яхши иштирокчилар аниқланди, – деди ЖҚВ фавқулодда вазиятлар департаменти раҳбари вазифасини бажарувчи, фуқаро мудофааси полковниги Н. Жунисов.

Шунингдек, “Энг яхши видеоролик” номинацияси бўйича III ўринни Тулкибош тумани фавқулодда вазиятлар бўлими эгалласа, II ўрин сайрамлик иштирокчиларга насиб этди. I ўринга Сариоғоч туманининг фавқулодда вазиятлар бўлими лойиқ, топилди.

“Келажакка – коррупциясиз” эстафетасининг муаллифи Шимкент шаҳар фавқулодда вазиятлар бошқармасининг бош мутахассиси, фуқаро мудофааси майори Е. Тасқараев хизмат борасида пора таклиф қиладиганлар  учраб туришини яширмади. Бундай ҳолларда обрўсини туширган ҳамкасблари ҳам йўқ эмас. Шу сабабли, муаллиф сифатида ушбу эстафетанинг республика миқёсида давом этишига ишонади. Шунингдек, у пора берилган ҳолда қонун бўйича ходимлар тегишли органларга хабар беришга мажбур эканини айтди.

 

 

М. ЭЛТОЕВА, 2017-07-26, 18:22 601
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.