26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ёшларимиз “тоғни талқон қилади”
Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултан Назарбаевнинг “Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш” мақоласи кўпчиликнинг дилида юрган ўйларни сиртга чиқарди. Элбошимиз таъкидлаганидек, биз дастлаб сиёсий ислоҳот ҳамда иқтисодий янгиланиш йўналишида қадам ташладик. Навбатдагиси, албатта, маънавий янгиланиш бўлади. Юртбоши маънавият оламига бундан аввал ҳам жуда катта эътибор бериб келган. “Маданий мерос”, “Халқ – тарих тўлқинида” дастурлари фикримиз далили. Ўтган йили элимиз Қозоқ хонлигининг 550 йиллигини нишонлади. Мақоланинг 6-боби “Тафаккур тийраклиги” деб аталади. Унда уй-оила билангина чегараланмай, жаҳон тараққиётидан хабардор бўлиш, дунёвий олам ривожланиши тўлқинида меҳнат қилиш учун инглиз тилини ўрганишимиз лозим эканлиги қайд этилган. Ҳа, тафаккуримизнинг очиқлигини уч хил йўналишда намоён этишимиз мумкин. Биринчидан, ўз элида нималар содир бўлаётганидан ҳар бир фуқаро хабардор бўлиб туриши керак. Иккинчидан, ёшлар порлоқ келажакка, янги ҳаёт анъаналарига мослашишлари лозим. Ва ниҳоят, уларнинг кўп изланишлари, дунё кезиб, ўзига кераклисини ўқиб-ўрганишларига тўғри келади. Умуман олганда, бир жойда туриб қолган сув айнийди, шарқираб оққан дарёлар тоғни талқон қилади. Бугунги ёшларимиз ана шундай шиддатли дарёлар каби мард, жасур ва қудратли бўлиб вояга етишлари керак. Чунки, бугунги замон талаби шу.
Нишан БАЙҒУТОВ, вилоят таълим соҳаси фахрийлар кенгаши раиси., 2017-04-24, 13:55 867
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.