26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Жаҳон футболи юлдузлари Астанага ташриф буюришади

Жаҳон футболининг юл­дузлари Астанада ўтадиган EXPO – 2017 Football cup тур­нирида иштирок этишади.

Пойтахтимиз майдонларида ўтадиган футбол мусобақаларида Қозо­ғистон, Россия, Италия, Германия, Португалия ҳамда Жаҳон терма жамоалари иштирок этади. Футбол ишқибозлари Кевин Кураньи, Дино Баджо, Марко Дельвеккио, Роман Широков, Валерий Карпин ҳамда бошқа машҳур футболчиларнинг ўйинини томоша қилиб ҳордиқ чиқаришлари мумкин.

Қозоғистон терма жамоаси шарафини юртимиз футбол фахрийлари – Олег Воско­бойников, Игор Авдеев, Андрей Карпович, Қайрат Аубакиров, Нурбол Жумасқалиев ҳамда Андрей Финонченколар ҳимоя қилишади.

4 август куни Экспо – 2017 кўргазмаси доирасида томошабинлар жаҳон футболи юлдузлари билан учрашиш имкониятига эга. 6 август куни “Астана Арена” ўйингоҳида болалар ва ўсмирлар спорт мактабларининг тарбияланувчилари учун маҳорат сабоқлари ўтказилади.

 

Шоҳбоз ИРИСМАТОВ, 2017-08-01, 10:54 890
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.