26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Т. ДУЙСЕНОВА: «Аҳолини натижали иш билан таъминлаш – барқарорлик ва муваффақият калити”

Вилоятимизда Қозоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазирлиги кунлари ўтди. Вазирлик ходимлари минтақамизнинг 2018 йилдан ҳаётга татбиқ этиладиган улкан ислоҳотларга нечоғлик тайёрлигини таҳлил этдилар, зарур ҳолларда вазиятни яхшилаш учун маслаҳатларини бердилар.  Ушбу тадбир якунида вазир Тамара Дуйсенованинг ўзи ҳам Жанубий Қозоғистонга ташриф буюрди. 

 

Жойлардаги раҳбарларга улкан масъулият юкланмоқда

Жаҳон бўйлаб давом этаётган бўҳрон мамлакатимизга ҳам таъсир этиши мумкинлигини олдиндан кўра  олган Элбоши раҳбарлигида Ҳукумат, Парламент қатор эҳтиёт чораларини кўрганди. Бундан ташқари жамиятимизни янги давр талабларига мослаштириш учун қатор ўзгаришларга бел боғланди. Уларнинг барчаси Президент Мактублари ва дастурий мақолаларида ўз аксини топган. Чунончи, 2018 йилдан бошлаб мамлакатимизда тиббий суғурта тизими фаолияти кенгаяди, аёллар нафақа ёши йил сайин 6 ойдан узайтириб борилади, ижтимоий ҳимоялаш тартибида улкан ўзгаришлар юз беради. 

Ушбу жараён қишлоқ, шаҳар, туман ҳокимлари зиммасига катта масъулият юклайди. Чунки, минглаб фуқаролар, энг аввало, уларнинг идораларига мурожаат этишади. Одатий тусга кирган, баъзи оилалар бюджетининг салмоқли қисмини ташкил этувчи нафақаларни тўлаш тартибининг ўзгаришига халқни тайёрлаб бориш зарур. 

Вилоятимиз ҳокими Ж. Туймебаев билан юзма-юз учрашган вазир биргаликда ушбу масалаларни ҳам кўриб чиқди. Шунингдек, у вилоятимизда «Өрлеу» лойиҳасининг самарали бажарилаётганига эътибор қаратди. Айни вақтда минтақа раҳбари мажбурий тиббий суғурта масаласини тилга олди ва бу борада тушунтириш ишларини жадаллаштириш кераклигини айтди.

 

Минтақада ишлар самарали

Вилоят ҳокими ва вазир биргаликда вилоят марказини айландилар. Аввало Шимкент шаҳрида истиқомат қилувчи, «Өрлеу» лойиҳаси иштирокчиси Айнур Жаманқулованинг оиласига ташриф буюрдилар.  Мазкур лойиҳанинг имкониятларидан фойдаланиб 500 000 тенге олган А. Жаманқулова бичиш-тикиш цехи очди ва янги урфдаги кийим-кечаклар чиқара бошлади. Айнурнинг айтишича, унинг ойлик даромади 150 минг тенгени ташкил этмоқда. Келажакда ҳам лойиҳа тақдим этган имкониятлардан самарали фойдаланиш ниятида.

Вазир Т. Дуйсенова лойиҳа иштирокчисини табриклади ҳамда “Ёшлар амалиёти” доирасида корхонага ёрдамчи олишни тавсия қилди. 

– Ишингиз олға силжиши учун қўшимча маблағ сарфлашингиз шарт эмас, – деди у. – Ахир ёрдамчини ишга ўргатишнинг ўзига анча вақт кетади. Маҳаллий аҳоли бандлиги марказига ариза ёзсангиз, сизга “Ёшлар амалиёти” дастури доирасида ходима топиб беришади ва унинг 6 ойлик маошини давлат тўлайди. Агарда иши сизга ёқса – доимий ишга олишингиз  мумкин. Шуни таъкидлаш керакки, аҳолини натижали иш билан таъминлаш – муваффақият калити. 

Ишчи гуруҳ “Стандарт цемент” МЧБ фаолияти билан ҳам танишди. Ушбу заводдаги иш ўринлари самарали бандлик ва оммавий тадбиркорликни ривожлантириш давлат дастури асосида барпо этилган. Вазир жамоа билан учрашувда қатор саволларга жавоб берди.

2011 йилда ишга тушган «Стандарт-Цемент» заводида 700 иш ўрини очилган. Бу ерда йилига 2 миллион тоннагача цемент ишлаб чиқарилиб, маҳсулот мамлакатда, Ўзбекистон ва Тожикистон бозорларида сотилади. 

 

Баҳамжиҳат ишлаш – муваффақиятнинг ярми

Вилоятимизда Қозоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазирлиги кунларини якунлаш учун ташриф буюрган Т. Дуйсенова вилоят ҳокимлиги мажлислар залида вилоят ҳокими ўринбосарлари,  туман ва шаҳар ҳокимлари, жойлардаги мутасадди бўлимлар раҳбарлари ва ходимлари билан учрашди.

Йиғилишда «Өрлеу» лойиҳасининг оммавий тус олиши учун ҳали анча ишлар қилиниши зарурлиги тилга олинди. Масалан, ижтимоий мақоми аниқланмаганлар 2018 йилдан бошлаб шифокорлар ёрдамини тўла олишолмайди. Ваҳоланки, бундайлар сони вилоятимизда 600 000 га яқин. 

Вазирликлар, бошқармалар ва ҳокимликларда уларнинг ягона тизими мавжуд эмаслиги эса вазиятни чигаллаштиради, рақамларда фарқ пайдо бўлишига олиб келади. Шу боис  ҳам тез кунларда вилоятда маҳкамалараро махсус комиссия тузиш тўғрисида қарор қабулланди. 

Бир сўз билан айтганда, йил охиригача амалга ошириладиган ишлар кўп. Давлат тавсия қилаётган имтиёзлардан самарали фойдаланиш эса вилоятимизда қашшоқлар сонини амалда кескин камайтириши шубҳасиз.

 

Абдумалик САРМОНОВ, 2017-08-04, 19:22 645
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.