26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ўгам дарёси учта тумандаги 700 минг фуқарони сув билан таъминлайди

Вилоят ҳокимлиги ва Туркиянинг “DOGUS” Cons­traction компанияси ўрта­сида Ўгам дарёси су­ви­ни буриш мақсадида ҳамкорлик меморандуми тузилди. Энди ушбу хориж компанияси шу ваъдага мувофиқ концепция тайёр­ламоқда.

Бу иш 2018 йилнинг янва­ригача якунланиб, сўнг  лойи­ҳанинг техник иқтисодий асос­номаси ва лойиҳа-смета ҳуж­жатларини ҳозирлаш ишла­ри  бошланади.

Турк компанияси вакиллари вилоят ҳокими Жансейит Туй­мебаевга корхонани та­ништиргач, “DOGUS” Cons­tra­­­ction компаниясининг Қозо­ғистондаги вакили Юнус Эмре Суджу ва вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Дархан Сатибалди ўртасида  ҳужжат имзоланди. 

Вилоят энергетика ҳамда уй-жой коммунал хўжа­ли­ги бошқармаси му­­та­хас­сисларининг маълумотига кў­ра, лойиҳа амалга ошса, Ўгам ўзанида гидротехника иншооти  қурилиб, ундан  Сариоғоч, Мақтаарал ҳамда Қазиғурт туманларига се­­­­­­­­­кундига 3-3,5 кубометр сув тортилади. Шун­дан сўнг, ётқизилган новлар бўйида кичик сув электр станциялари қурилиб, 51,7 МВт электр қуввати олиш режаланмоқда.

Шунингдек, ушбу лойиҳа амалга ошса, Қазиғурт, Са­ри­­­­­­­­­­­­­оғоч ҳамда Мақтаарал ту­манларининг 400га яқин аҳоли манзилидаги 700 мингдан зиёд фуқаро ичимли сув билан таъминланиб, бу  масала ҳам тўлиқ  ҳал эти­лади.

Ёдигингизда бўлса, Ўгам   қўш­ни Ўзбекистон ҳудудидан бошланиб, трансчегаравий дарёлар қаторига кирганлиги сабабли, шу йилнинг фев­раль ойида Қозоғистон ва Ўзбекистон Республикалари Ҳукуматларининг  қўшма ишчи гуруҳи учрашган эди. 

Унда икки давлат вакиллари икки томонлама ҳамкорликка эришиб,  Ўгам  дарёси сувини вилоятимиз ҳудудига буришга  келишиб олган эдилар. 

 

 

С. ШАРИФБОЕВА, 2017-08-18, 19:01 770
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.