26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Август анжуманида устозларга уй берилди

Вилоят ҚХА биносида “Қозоғистоннинг янгиланиши 3.0 – билимнинг ҳиссаси” мавзуида вилоят педагогларининг август анжумани бўлиб ўтди. 

Унда вилоят ҳокими Ж. Туймебаев иштирок этиб, даставвал, вилоят, шаҳарлардаги барча мактабларда йил давомида бажарилган ишлар ва эришилган ютуқлардан сўзловчи жамланган интерфаол тахталар кўргазмасини томоша қилди.

Соҳадаги масалалар ҳар томонлама муҳокама қилинадиган, анъанага айланган ушбу анжуманда ҚР Таълим ва фан вазирлигининг вакиллари, вилоят маслаҳати депутатлари, бошқармалар бошлиқлари, туман ва шаҳар ҳокимлари, умумтаълим муассасалари раҳбарлари иштирок этди. 

Тадбирда вилоят таълим бошқармасининг бош раҳбари Исатай Сағиндиқов таълим соҳасида эришилган ютуқлар, амалга оширилган ишлар ва бажарилиши кўзланган масалаларга алоҳида тўхталди.

– Жорий йилда таълим соҳасини молиялаштириш учун вилоят бюджетидан 257, 6 млрд. тенге ажратилди, бу ўтган йилгидан 19 млрд. тенге ортиқ. Шунингдек, жорий йилда 31,2 млрд. тенгега 79та таълим иншоотида қурилиш ишлари олиб борилган бўлса, улардан 29таси йил сўнгигача фойдаланишга топширилади. 2016 йилда авария ҳолатидаги ва уч мавсумда ўқитадиган 43та мактаб бўлганди. Жорий йилда уларнинг 20тасида қурилиш ишлари олиб борилди, қолган 23та мактаб қурилиши 2018-2019 йилларда ниҳоясига етади. Мактабгача ўқитиш муассасалари ўтган ўқув йилига нисбатан 95 бараварга ортиб, болалар боғчасида рўйхатда турган 3-6 ёшли болалар сони 43 мингдан 28 мингга камайган. Давлат дастурига мувофиқ мактаб ўқувчилари бепул дарсликлар билан таъминланмоқда. Вилоят бўйича барча дарсликларга ҳаммаси бўлиб 4,5 млрд. тенге ажратилди, бу ўтган йил билан таққослаганда 1,8 млрд. тенгега кўп. Ҳудудимизда ҳозирги кунда 69 мингдан зиёд ўқитувчи таълим бермоқда. 2017-2018 ўқув йилида 640 мингга яқин ўқувчи мактабларда таълим олади. Улардан 1-синфга борадиган болалар сони 73691 нафарни ташкил этади. Минтақамизда жами 1036та мактаб бўлса, улардан 7таси хусусий мактаб ҳисобланади, – деди И. Сағиндиқов.

Анжуманда сўзга чиққан вилоят раҳбари минтақадаги педагогларнинг барчасини янги ўқув йили билан табриклади. 

– Август анжумани – таълим соҳасидаги ютуқларимиз ва камчиликларимизни саралайдиган ўзгача йиғилиш бўлиб, галдаги вазифалар пухталанадиган муҳим учрашувлардан бири. Элбоши Нурсултан Абишули Назарбаев: “Муваффақиятли бўлишнинг энг муҳим, бош омилларидан бири таълим эканини ҳар ким чуқур тушуниб олиши лозим. Ёшларимиз устувор берадиган марралар қаторида таълим ҳар доим биринчи ўринда туриши шарт. Сабаби, билимни қадриятлар рўйхатида таълимни ҳамма нарсадан юқори қўядиган миллатгина муваффақиятга эришади”, деганди. Шунинг учун ҳам бугунги кун таълимнинг мазмуни ва моҳиятига, ўқувчи ва педагог шахсига ҳамда фаолиятига муносабати тубдан ўзгараётган мураккаб давр, – деди Ж. Қансейитули.

Таълим соҳасини таҳлил қилгандан сўнг, вилоят ҳокими соҳадаги камчиликларга ҳам тўхталди. Сифатли билим бериш масалалари ҳамда суицид, уюшган жиноятчиликка қарши кураш каби масалаларни ҳал қилишнинг йўлларини тушунтириб ўтган минтақа раҳбари муаммоларни бартараф қилиш учун барча фуқаролар фаол бўлиши кераклигини айтди. 

Август анжуманида таълим соҳасида кўп йиллардан буён намунали хизмат қилиб келаётган уч нафар устоз – Шимкент шаҳридан, 39-сонли М. Жумабаев номидаги умумий ўрта мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси Айнур Дуйсебекова, 66-сонли “Қазиғурт” умумий ўрта мактабининг информатика фани муаллимаси Жанат Мусаева ҳамда Туркистон шаҳридаги 9-сонли Некрасов номидаги гимназиянинг қозоқ тили ўқитувчиси Венера Батирқуловага квартира калитларини тантанали равишда топшириб, бир гуруҳ илғор ўқитувчиларга ҳам эҳтиром кўрсатилди.

 

Дилбар САЪДУЛЛА қизи, 2017-08-25, 20:18 721
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.