26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ҳурматли жанубийқозоғистонликлар!

Сизларни Қозоғистон Республикаси Конституцияси куни билан чин юракдан табриклаймиз!

Дунёдаги энг ривожланган мамлакатларнинг илғор қонунлари асосида қабул қилинган мамлакатимиз асосий ҳуқуқий ҳужжатининг ҳар бир моддаси қадимдан эркинликни орзу қилган элимиз учун жуда бебаҳодир. Конституциямизда демократик тамойилларга мувофиқ ҳокимлик тармоқлари ва давлат институтлари аниқланиб, инсон ва унинг ҳаёти, ҳуқуқлари ва эркинликлари давлатимизнинг энг қимматбаҳо хазинаси деб таъкидланган.

Тарих зарварақларига битилган 22 йилда Бош Қомусимиз давлатимизни улкан ютуқларга етаклаб, жаҳон ҳамжамиятининг обрўли аъзосига айлантирди. Биз шу вақт оралиғида Конституциямизда белгиланган меъёрларни қадрлаб, ундаги барча моддаларнинг талабларини сақлаб, уни ҳурматлай билдик.

Давлат раҳбари: “Ҳар бир қозоғистонлик Конституциянинг давлат ва жамоат учунгина эмас, шу билан бирга шахсан ўзи, оиласи ва фарзандлари учун ҳам муҳимлигини баҳолай билиши, Конституциянинг мажбуриятларини англаб, унга риоя қилиб, бажариши муҳим”, деган эди.

Бугунги кунда ушбу моҳиятли сўзларнинг салмоғига амин бўлиб келамиз.

Халқаро даражадаги таниқли таҳлилчилар элимизнинг бугунги муваффақиятини демократик жамиятга қўйиладиган асосий талабларга мос келадиган Бош Қонунимиз билан тўғри йўлни танлаган Элбошимизнинг меҳнати деб баҳолайди.

Улусимиз қаймоғи ҳисобланган жануб минтақаси фуқаролари ҳам тараққиёт тамойилларига асосланган қонуннинг келажагига комил ишонч билан қарайди.

Ривожланган 30 мамлакатнинг қаторига киришни мақсад қилган Қозоғистоннинг ҳар бир йили самарали, фаровонлик манбаи бўлиб келади. Энг муҳими, барқарорликни улуғ мақсад тутган, асосий қадриятларни ҳурматлаган, бирлиги мустаҳкам эл шаклланди.

Қадрли ҳамюртлар!

Сизларни элимизнинг демократиявий йўналишини кўзлаган, энг тўғри йўлни танлашда темир қозиқ бўлган Конституция куни билан табриклаб, барчангизга мустаҳкам соғлик, улкан муваффақиятлар ва қут-барака тилаймиз!

 

 

 

 

Ж. ТУЙМЕБАЕВ, вилоят ҳокими. Қ. БАЛАБИЕВ, вилоят маслаҳати котиби, 2017-08-29, 11:25 812
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.