26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Бир йилда икки автомобиль

Давлат тилида чоп этилаётган “Оңтүстік Қазақстан” вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси ярим асрдан бери қозоқча курашдан мусобақалар уюштириб келмоқда. Мутлақ ғолибга жорий йилнинг май ойида ҳам автомобиль тикилди. Куни кеча эса бахшилар танловини ўтказиб, ғолибга автомашина топширди.

 

Бош соврин Гулжайна Елмуратовада

Нашр ташаббуси билан рус драма театрида Республикада илк бор мактаб ўқувчилари орасида ўтказилган “Жақ­сылар, дастан айтайын...” ботирлар ҳақидаги достонларни ёддан айтиш танловида фақат туман босқичидан ўтган бахшилар қатнашди. 

Тадбирда вилоят ички сиёсат бошқармаси раҳбари Бўлатбек Тўлеген, вилоят маслаҳати депутатлари, бошқармалар раҳбарлари, зиёлилар, устозлар, ўқувчилар иштирок этишди. 

Танловнинг мақсади – Элбошининг “Кела­жакка йўлланма: маънавий янгиланиш” мақоласи доирасида қаҳрамонлар ҳақидаги достонларни тарғиб қилиш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ўқувчиларни маънавий қадриятларимизни юксалтириш ҳамда китоб ўқишга даъват этишдан иборат эди.

Тадбир аввалида санъат фидойиси Адихам Шилтерханов ўқувчиларга фотиҳа берди.

Танлов 3та шарт бўйича ўтди, улар:

* “Қамбар ботир” достонини ёддан айтиш;

* Адабиёт назариясидан саволларга жавоб бериш;

* “Қамбар ботир” достонидаги қадимий сўзларнинг маъносини тушунтириш эди.

Танловнинг бош соврини Туркистон шаҳридаги 19-мактабнинг 9-синф ўқувчиси Гулжайна Елмуратовага насиб этди, унга 200 000 тенге пул мукофоти берилди. Унинг раҳбари, қозоқ тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Майра Назарбековага автомобиль калитини вилоят ҳокимининг ўринбосари Уласбек Садибеков топширди.

1-ўринга Бакира Ўлжас эга бўлиб, унга 100 минг тенге, раҳбарига эса телевизор тақдим этилди, 2-ўринни 2 ўқувчи – Назерке Нарзолла ва Алжаппар Жўрабековлар эгаллаб, 75 минг тенге ҳамда раҳбарларига ноутбуклар берилди, 3-ўринга 3та ўқувчи – Нурилла Али, Ақбилек Карим, Симбат Қириқбаевлар эга бўлиб, улар ва раҳбарларига “Бал Текстиль” фабрикаси гиламлари тақдим этилди.

 

М. АБДУРАИМОВА.

2017-09-27, 20:29 654
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.