26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+1°
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Транспорт-транзит соҳасидаги устувор вазифалар

Президент раислигида ўтган Хавфсизлик кенгашининг фавқулодда йиғилишида муҳокама қилинди

Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаев раислигида Хавфсизлик кенгашининг транспорт-транзит соҳасини ривожлантириш масалаларига бағишланган фавқулодда йиғилиши ўтди.

Унда халқаро транспорт йўлакларини ривожлантириш истиқболлари, мамлакатнинг транзит салоҳиятини мустаҳкамлаш чоралари муҳокама қилинди.

Бош вазир ўринбосари – транспорт вазири Асел Жанасова, молия вазири Мади Тақиев ва Ҳукуматнинг бошқа аъзолари транспорт соҳасидаги мавжуд вазият, амалга оширилаётган лойиҳалар ҳамда келгуси режалар ҳақида ахборот берди.

Давлат раҳбари ўз нутқида дунёда транспорт-логистика тизимининг янги харитаси шаклланаётганини таъкидлади. Унинг қайд этишича, яқинда халққа йўллаган Мактубида мамлакат транзит салоҳиятини юксалтиришнинг асосий йўналишлари белгилаб берилган.

Қозоғистон халқаро транспорт тизимида фаол ташаббус билан майдонга чиқиши керак. Мамлакатнинг географик жойлашуви бу борада улкан имкониятлар яратади. Бироқ рақобатбардошлик, аввало, юкларни тез ва ишончли етказиш, ташиш жараёнларининг шаффофлиги ҳамда мақбул тарифларга боғлиқ. Шу боис транзит ўтказиш имкониятларини кенгайтириш, миллий авиакомпанияларни қўллаб-қувватлаш ва денгиз транспортини ривожлантириш зарурлиги таъкидланди.

Шу билан бирга, Президент транспорт соҳасидаги айрим муаммоларга эътибор қаратди. Инфратузилмани замон талабларига мос равишда ривожлантириш стратегик аҳамиятга эга эканини қайд этди. Жумладан, «Қазақстан темір жолы» миллий компанияси фаолияти танқид қилиниб, унинг даромадлилигини ошириш, иш жараёнларини мақбуллаштириш ва рақамлаштириш орқали самарадорлигини юксалтириш вазифаси қўйилди.

Логистика марказлари тармоғини кенгайтириш, чегара ва божхона тартиб-таомилларини такомиллаштириш, соҳадаги барча жараёнларни рақамлаштириш ҳамда юкларнинг чегаралардан тўсиқларсиз ўтишини таъминлашга қаратилган инфратузилма муаммоларини бартараф этиш зарурлиги таъкидланди.

Шунингдек, сармоядорлар, транспорт ва логистика компаниялари учун қулай шарт-шароитлар яратиш, бунда «Қонун ва Интизом» тамойилига қатъий амал қилиш муҳимлиги қайд этилди.

Давлат раҳбари «Самұрық-Қазына» жамғармаси ва «Қазақстан темір жолы» компанияси раҳбарларининг қўлга олиниши билан боғлиқ вазиятга ҳам тўхталди.

Йиғилиш якунида масъул давлат идоралари ва ташкилотларга транспорт-транзит соҳасини янада ривожлантириш, Қозоғистон ҳудудидан ўтувчи халқаро транспорт йўналишларининг рақобатбардошлигини ошириш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

Топшириқлар ижросини назорат қилиш Хавфсизлик кенгаши девони зиммасига юклатилди.

Akorda.kz., 2026-11-17, 00:40 14
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.