26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+1°
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Халқаро илмий ҳамкорлик уфқлари кенгаймоқда

Қасим-Жўмарт Тўқаев халқаро университетлар билан ҳамкорликни кучайтириш, хорижий талабалар сонини кўпайтириш ва мамлакатда илмий тадқиқотлар учун янги имкониятлар яратиш масалаларига эътибор қаратди.

Астанада илм-фан ва олий таълим соҳасидаги стратегик ҳамкорларнинг III анжумани ўтди. Унда Қозоғистон Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев иштирок этиб, мамлакатнинг таълим, илм-фан ва инновациялар соҳасидаги устувор вазифаларини белгилаб берди.

Давлат раҳбари таъкидлаганидек, бугунги дунёвий рақобат шароитида мамлакат тараққиёти кўп жиҳатдан унинг заковат салоҳияти, малакали кадрлари ва янги технологияларни ўзлаштириш қобилиятига боғлиқ. Шу боис, таълим, илм-фан ва инновациялар янги Конституцияда давлат фаолиятининг стратегик йўналиши сифатида мустаҳкамланган.

Анжуманда Қозоғистонда таҳсил олаётган хорижий талабалар сони ортиб бораётгани қайд этилди. Агар ўтган йили мамлакат олий таълим муассасаларида 31 минг нафар чет эллик талаба таҳсил олган бўлса, ҳозир бу кўрсаткич 41 минг нафарга етган. Уларнинг 8 минг нафардан зиёди Қозоғистоннинг молиявий кўмаги асосида билим олмоқда.

Қозоғистон 2029 йилга қадар хорижий талабалар сонини 100 минг нафарга етказишни мақсад қилган. Бу борада “Study in Kazakhstan” (“Қозоғистонда таҳсил ол”) дастури амалга оширилади.

Шунингдек, мамлакатнинг 18та олий таълим муассасаси “QS World University Rankings 2026” халқаро рейтингига, 10та университети эса “Times Higher Education 2027” рейтингига киргани маълум қилинди.

Тадбир доирасида яна бир муҳим келишувга эришилди. Қозоғистон Фан ва олий таълим вазирлиги ҳамда БМТ Университети ўртасида минтақавий илмий-тадқиқот марказини очиш тўғрисидаги меморандум имзоланди.

Президент халқаро ташкилотлар ва етакчи хорижий университетлар раҳбарлари билан ўтказилган давра суҳбатида ҳам илмий ҳамкорликнинг амалий йўналишларини белгилаб берди. Жумладан, сув хавфсизлиги, энергетика, транспорт, рақамли инфратузилма, янги материаллар ва биотехнологиялар соҳасида қўшма тадқиқотлар олиб бориш зарурлиги таъкидланди.

Айниқса, Марказий Осиё учун долзарб бўлган сув захираларини бошқариш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Трансчегаравий дарёларнинг ҳолатини кузатиш, замонавий мониторинг тизимларини яратиш ва сувни тежовчи технологияларни жорий этишда халқаро илмий ҳамкорлик муҳим аҳамият касб этиши қайд этилди.

Давлат раҳбари мамлакат инфратузилмасини кенг кўламда янгилаш учун муҳандислар, техник мутахассислар ва тадқиқотчиларнинг янги авлодини тайёрлаш лозимлигини ҳам таъкидлади. Бу жараён энергетика, жумладан, атом энергетикаси, транспорт, сув хўжалиги ва рақамли технологиялар соҳаларини қамраб олади.

Шу билан бирга, сунъий идрокни таълим ва илм-фанга жорий этиш масаласи илгари сурилди. Бунинг учун фақат дастурий таъминот харид қилиш билан чекланмай, замонавий ўқув дастурлари, ўқитувчилар малакаси ва ишончли рақамли инфратузилмани ривожлантириш зарурлиги таъкидланди.

Қасим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистонда хорижий университетлар бўлимларини очишни давом эттириш тарафдори эканини маълум қилиб, келгуси йили Астанада бир нечта янги университет бўлимларини ишга тушириш режалаштирилаётганини, бундай таълим муассасаларини мамлакатнинг бошқа минтақаларида ҳам очиш режаланаётганини қайд этди. 

Akorda.kz, 2026-11-21, 02:12 9
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.