26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ҳоким театрнинг янги таркиби билан танишди

Вилоят ҳокими Ў. Шўкеев янгидан ташкил қилинган Туркистон шаҳар мусиқа-драма театрининг ижодий жамоаси билан учрашди. Туркистон шаҳрида қад ростлаган янги театрда Азамат Сатибалди, Хамит Шанғалиев, Данияр Базарқулов, Асем Шарифуллина, Айгерим Бўзшина каби элимизга таниқли санъат юлдузлари фаолият юритмоқда.

1 февралдан бошлаб кастинг эълон қилиниб, янги театрнинг артистлар гуруҳи шакллантирилади. Туркистон шаҳар мусиқа-драма театри саҳна дарғаларини ўзида жамлаган муборак даргоҳга айланажак.

Унинг ижодий жамоаси янги даргоҳдаги техник имкониятлардан фойдаланиб, томошабинга ажойиб асарларни тақдим этади.

Театрнинг илк асари тақдимоти жорий йил кўкламда Туркистон шаҳрида ўтадиган Туркийзабон мамлакатлар саммитида намойиш этилади. Ўмирзақ Естайули кўҳна Туркистон шаҳрига келиб, қозоқ театри санъатига ҳисса қўшаётган дарғалар фаолиятига муваффақиятлар тилади. 

Таъкидлаш жоиз, Райимбек Сейтметов номидаги вилоят мусиқа-драма театрининг биноси бу йил тубдан таъмирланади. Театр ётоқхонаси ҳам шаҳар бюджети ҳисобидан янгиланади. 20 йиллик тарихга эга ушбу даргоҳда 132 нафар маданият ходимлари ва санъат арбоби фаолият юритмоқда. 1938 йили қурилган тарихий иморат даставвал темир йўл муассасасининг киноклуби бўлган. Реконструкция қилиниб, 2000 йили театрга берилган эди.

2021-01-30, 01:53 590
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.