26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Табаррук масканда – замонавий ёритиш тизими

«Ҳазрат Султон» музей-қўриқхонаси ҳудудида Хожа Аҳмад Яссавий, Робия Султон Бегим, Есимхан мақбаралари ва саккиз қиррали мақбара ва бошқа қатор иншоотлар ҳамда қалъа девори жойлашган.
Мақбара атрофи қадимий қалъаларга монанд девор билан ўралган, маҳобатли дарвозали кўркам масканга айланган. Дов-дарахтлар соя-салқин ташлаган, кўкаламзор, атрофда анвойи гуллар барқ уриб очилиб ётган, эртаклардаги бўстонни эслатувчи бу жой – Туркий оламнинг маънавий пойтахти Туркистон шаҳридир.
Яссавий мақбараси учун ноёб ёруғлик тизимини лойиҳалашда ёдгорликнинг бетакрорлиги, унинг диний ва тарихий аҳамиятга эга эканлиги ҳамда меъморий қиёфасини сақлаб қолиш талаб қилинган эди.
Техник директор, дизайнер Бағила Исақова меъморчиликнинг ҳар бир деталига эътибор қаратилганини таъкидлади.
Ёритиш тизимини ишлаб чиқишда мутахассислар Истанбул (Туркия), Шаржа масжиди (Шаржа, Бирлашган Араб Амирликлари) ва бошқа табаррук масканларга бориб, у ерларда фойдаланилаётган ёритиш мосламаларини диққат билан ўрганиб чиқдилар.
Замонавий технологиялар ёрдамида Яссавий мақбарасининг маҳобатини намоён этиш учун 187та лампадан фойдаланилди.
Буларнинг барчаси тарихий шаҳримизда истиқболда катта мажмуавий, яъни “очиқ осмон остидаги музей”лар муҳитини яратиш имконини беради.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2021-04-13, 01:22 521
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.