26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Самарқандда Қозоғистоннинг Бош консулхонаси очилди

Самарқанд шаҳрида Қозоғистон Республикасининг Бош консулхонасининг очилиш маросими ўтказилди


Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда Қозоғистоннинг мамлакатимиздаги фавқулодда ва мухтор элчиси Дархан Сатибалди, Самарқанд вилояти ҳокими Э. Турдимов ҳамда жамоатчилик вакиллари қатнашди.
– Самарқандда Бош консулхонамизнинг ташкил этилиши Қозоғистон ва Ўзбекистон давлат раҳбарларининг икки мамлакат ўртасидаги стратегик ҳамкорлик муносабатлари ва азалий дўстона алоқаларни янада мустаҳкамлаш йўлидаги саъй-ҳаракатлари маҳсулидир, – деди Қозоғистон элчиси Дархан Сатибалди ўз табрик сўзида. – Айниқса, кейинги беш йилда давлатларимиз ўртасидаги савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик кучайди. Бугунги кунда Қозоғистонда Ўзбекистоннинг иккита консулхонаси фаолият юритмоқда. Биз Бош консулхонамиз учун Самарқандни танлашимиз бежиз эмас. Чунки бу шаҳар Ўзбекистоннинг йирик тарихий-маданий марказларидан бири, иқтисодий салоҳияти, сармоявий жозибадорлиги юқори ҳудуди ҳисобланади. Хусусан, сайёҳлик борасида Самарқандда юксак имкониятлар мавжуд. Биз кеча вилоятдаги қатор корхоналар фаолияти билан танишиб, уларнинг Қозоғистон билан яқин ҳамкорликда ишлаётганига гувоҳ бўлдик. Хусусан, яқинда Самарқанд автомобиль заводида ишлаб чиқарилаётган замонавий автобуслардан 50таси Туркистон шаҳрига етказиб берилди. Йил якунига қадар яна 200та шундай автобус харид қилиш режалаштирилган. Шунингдек, ўтган йил якунида Самарқандда “Тенгебанк” филиали иш бошлади. Бош консулхонамиз бу алоқаларни янада ривожлантиришга хизмат қилишига ишонамиз.
– Бу йил Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганига 29 йил тўлади, – деди Э.Турдимов маросимда. – Ўтган йиллар давомида давлатларимизнинг яқин қўшничилик ва стратегик шерикликка асосланган алоқалари мустаҳкамланди. Айниқса, кейинги йилларда икки давлат раҳбарларининг ташаббуси билан бу ҳамкорлик янги босқичда давом этмоқда. Мазкур консулхона ҳам бунинг натижаси, десак муболаға бўлмайди. Ўтган йил якунларига кўра, вилоятимизнинг Қозоғистон билан ўзаро товар айланмаси 147 миллион АҚШ долларини ташкил этди. Бугунги кунда Самарқандда Қозоғистон капитали иштирокидаги 15та корхона фаолият кўрсатмоқда.
Тадбир қатнашчилари консулхонада яратилган шароит, хизмат кўрсатиш имкониятлари билан танишди.
– Самарқанд нафақат Ўзбекистоннинг, шу билан бирга Ўрта Осиёнинг марказида, йирик транспорт чорраҳасида жойлашгани билан муҳим аҳамиятга эга ҳудуд ҳисобланади, – деди Қозоғистоннинг Самарқанддаги Бош консули Азамат Аубеков оммавий ахборот воситалари ходимларига берган мусоҳабасида. – Бу эса минтақа тараққиётида кенг имкониятлар яратади. Шунингдек, Самарқанднинг сайёҳлик салоҳияти ҳам катта. Яқинда Ўзбекистон Президенти вилоятга ташрифи чоғида Самарқандни бир миллионли шаҳарга айлантириш ва унинг сайёҳлик жозибадорлигини яна ошириш юзасидан вазифаларни белгилаб берди. Шу ва бошқа омиллар мазкур тарихий шаҳарда Қозоғистоннинг Бош консуллигини очишга асос бўлди. Консулхонамиз Самарқанд билан бирга мазкур минтақага яқин вилоятлар ва Қорақалпоғистон Республикасида яшовчи аҳолига, қозоқ диаспораси вакилларига, ҳуқуқий ва жисмоний шахсларга хизмат кўрсатади.         

Казинформ, 2021-05-01, 05:09 321
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.