26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Буюк мутафаккирга эҳтиром

ҚР Парламенти Сенати Раиси Тошкентдаги Тўле бий мақбарасини зиёрат қилди

Биз буюк бобокалонимиз Тўле бийнинг ҳаёти ва ўгитларига алоҳида эътибор қаратишимиз керак. Бу ҳақда Қозоғистон Парламенти Сенатининг раиси Маулен Ашимбаев Faсebookдаги саҳифасида ёзди.

«Кеча, муборак жума куни, Ўзбекистонга ташрифимиз чоғида бобокалонимиз Тўле бий мақбарасини зиёрат қилдик. Тошкентнинг марказидаги ушбу мажмуа шаҳарнинг диққатга сазовор жойларидан биридир. Шунинг учун Марказий Осиёдан, жумладан Қозоғистон ва бошқа мамлакатлардан сайёҳлар жуда кўп. Тўле бий қозоқ халқининг тарихида алоҳида ўрин тутади. Айниқса, хонлик даврида у давлат жамоат ишларида ва муҳим қарорлар чиқаришда фаол иштирок этган. Уруш пайтида у халқнинг бирлиги ва мамлакат яхлитлигини сақлашга улкан ҳисса қўшди. Анъанавий урф-одатларимиз ва қонунларимиз тўплами – «Етти Низом»нинг ёзилиши ва қабул қилинишига ҳисса қўшгани тарихдан маълум. Абилайханнинг мамлакат ҳукмдори сифатида шаклланишида Тўле бий алоҳида рол ўйнаганлигини биламиз. Зеҳн-заковати билан адолатли қарорлар чиқариб, улкан можароларнинг олдини олган бобокалонимизнинг ўгит ва насиҳатлари бугунги кунда халқимиз учун маёқ эканига шубҳа йўқ», деб ёзган Сенат Спикери.

2021-06-08, 04:09 281
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.