26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Натижалар сараланиб, вазифалар белгиланди

Сўнгги уч йилда амалга оширилган кенг кўламли ишлар натижасида Туркистон шаҳрини ривожлантиришнинг биринчи босқичи якунланиб, асосий ижтимоий инфратузилма барпо этилди. Шу давр мобайнида 445 млрд. 257 минг тенгелик янги иншоотлар қурилиши олиб борилди, шу жумладан, 230 млрд. тенге хусусий сармоялар ҳисобидан. Янги Туркистон вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг махсус мажмуавий лойиҳаси тайёрланиб, уни Ҳукумат тасдиқлади.
Еттинчи чақириқ Туркистон вилоят маслаҳатининг навбатдаги ўн биринчи сессиясида вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев ўзига юкланган вазифалар ва мажбуриятларнинг ижроси юзасидан ҳисобот берди.
– 3 йилда ялпи минтақавий маҳсулот ҳажми 41 фоизга ортиб, 2,4 трлн. тенгега етди. Саноат маҳсулоти ҳажми 18 фоиз, қишлоқ хўжалиги 34 фоиз, сармоя 2,4 фоизга ортди. 735,5 минг метр уй-жой фойдаланишга топширилиб, 90 фоизга ўсди. Вилоят бюджетининг ҳажми 2 бараварга ортиб, 1,1 трлн. тенгега етди. Коронавирус инфекциясига боғлиқ чекловларга қарамай, жорий йилнинг 8 ойида вилоятнинг асосий ижтимоий-иқтисодий тараққиёт кўрсаткичларининг ижобий ўсиши сақланди. Ялпи минтақавий маҳсулот ҳажми  552,1 млрд. тенгени ёки ўсим ўтган йилнинг ушбу даврига нисбатан 109 фоизни ташкил этди. Йил натижаларига кўра, 2,6 трлн. тенгега етказиш режаланган, – деди вилоят ҳокими.
Ўмирзақ Шўкеев жорий йилнинг 8 ойида амалга оширилган ишлар юзасидан барча соҳага алоҳида тўхталиб, эришилган натижаларга тўхталди.  Хусусан, қайта ишлаш саноатида 187,7 млрд. тенге маҳсулот ишлаб чиқарилиб, тўқимачилик буюмлари 2,5 баравар, ичимли сув ишлаб чиқариш – 34,8 фоиз, қоғоз буюмлар – 32,6 фоиз, озиқ-овқат маҳсулотлари – 5,8 фоизга ўсди. Меҳнат унумдорлиги жон бошига чаққанда 27,5 минг АҚШ долларини ташкил этиб, 5,8 фоизга ортди. 2021 йили унинг даражасини 106,3 фоизга етказиш режаланмоқда. Уран ва металлургия саноатиниг ҳажми 2,1 фоизга ортиши ҳисобидан тоғ-кон саноати маҳсулоти ҳажми 180 млрд. тенгени ташкил этди.
Қишлоқ хўжалигида 405,6 млрд. тенгелик маҳсулот ишлаб чиқарилди (ўтган йилга нисбатан 67,5 млрд. тенгега ортган). Тадбиркорлик соҳасида 143 166 кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектлари 215 млрд. тенгелик маҳсулот ишлаб чиқарди.
Минтақанинг индустриявий салоҳиятини яхшилаш мақсадида 698,2 га. ҳудудда 9та индустриявий минтақа қурилиб, инфратузилмаси тортилди. Уларда умумий қиймати 37,1 млрд. тенгелик 59та лойиҳа амалга оширилмоқда. Бу 4293та  иш ўринини очиш имконини беради. Бугунда 37та лойиҳа ишга туширилиб, 1572 иш ўрини очилди, сармоя ҳажми 27,8 млрд. тенге. Жорий йили 683 иш ўрини билан 6та лойиҳани амалга ошириш режаланган (1,9 млрд. тенге).
Бизнес-иқлимни яхшилаш борасида йирик лойиҳаларни амалга оширишга вилоятга 321,7 млрд. тенге сармоя йўналтирилган, бу 2020 йилнинг тегишли даврига нисбатан 20,2 фоизга кўп. Шунингдек, таълим, соғликни сақлаш, маданият, спорт соҳалари ва ёшлар сиёсатини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар натижали амалга ошмоқда. Бугунги кунда вилоят бўйича 18,2 млрд. тенгега 78та мактабнинг қурилиши олиб борилмоқда. Шулардан, 70та мактаб вилоят бюджетидан (16,1 млрд.тн.), 8та мактаб “Овул – Эл бешиги” лойиҳаси асосида (2,1 млрд.тн.). 44та иншоотнинг қурилиши ниҳоясига етиб, 2та харобали ва 1та уч сменали мактабнинг масаласини ҳал қилиш режаланмоқда. Янги ўқув йилида 15та мактаб фойдаланишга топширилди. Шунингдек, вилоят ҳокими Туркистон шаҳрида 720 ўринли Назарбаев Заковат мактаби барпо этилаётганини маълум қилди.
Бугунги кунда асосий масалалардан бири коронавирус инфекциясига қарши амалга оширилаётган ишлар ҳақида ҳам вилоят ҳокими маълумот бериб, Туркистон вилояти яшил ҳудудда эканлигини таъкидлади.
Ўз навбатида, минтақа раҳбарининг ҳисоботига маслаҳат депутатлари қониқарли баҳо бериб, келгуси ишларига муваффақият тилади. Умуман, сессияда маслаҳат депутатлари 17та масалани кўриб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

2021-10-14, 03:16 409
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.