26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари миқдори 635 млрд. тенгедан зиёд

Туркистон вилоятининг қишлоқ хўжалиги соҳасида  маҳсулот миқдори 9 ойда 635,2 млрд. тенгега етди. Бу республикадаги даромаднинг 12 фоизини ташкил қилади. Бу ҳақда брифингда вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармасининг раҳбари Нурбек Бадирақов маълум қилди. 

Унинг айтишича, бу йилги об-ҳаво ноқулайлигига қарамай агрокорхона мажмуаси  тараққиёт барқарорлигини таъминлаган.

– Қишлоқ хўжалигининг асосий капиталига 42,7 млрд. тенге сармоя жалб эти­­либ, ўтган йилнинг шу дав­ри билан таққослаганда 1,6 бара­вар ортган. Вилоят бўйича экин майдонлари жами 842,4 минг гектарни ташкил этади. Унинг 237,9 минг гектарига ғалла экилиб, 241,2 минг тонна маҳсулот омборга йиғилди, – деди Н. Бадирақов.

Экин майдонларини диверсификациялаш натижасида сабзавот, полиз,  маҳ­сулотлари ҳосилдорлиги ўртача 20 центнерга ўсиб, 3,3 млн. тонна ҳосил йиғиб олинди. Жорий йилнинг 9 ойида пахтадан 281 минг тонна ҳосил жамланди. Бу  йил пахтани қайта ишлаш заводлари 206та пахта қабул қилиш бекатлари орқали 1 тонна пахтани 320 минг тенгедан қабул қилди. Баҳо ўтган йилга нисбатан 150 минг тенгега ортган.

Шунингдек, бошқарма раҳбари мол озуқаси жам­­­ғармасини бунёд этиш  бар­­­­­­­­­­­­­қарорлигини назоратга олиб, натижада 4,2 млн. тонна ем-хашак  жамғарилганини маълум қилди. 

Чунончи, минтақада 105,3 гектарга иссиқхона қурилиб, умумий майдони 1 437 гектарни ташкил этади. Бугунги кунга қадар иссиқхоналарда жами 145,1 минг тонна маҳсулот етиштирилган.

Вилоят минтақавий алоқалар хизмати, 2021-11-14, 06:50 285
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.