26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''TURAN'' махсус иқтисодий ҳудуд тараққиёти муҳокамада

Туркий давлатлар ташкилотларининг вакиллари Туркистон шаҳрида очилиши кутилаётган “TURAN” махсус иқтисодий ҳудуд лойиҳаси имкониятлари билан танишиш мақсадида ташриф буюришди. Вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев ташриф буюрган Туркия, Озарбайжон, Қирғизистон Республикаси ҳамда Ўзбекистон вакиллари билан учрашди. Унда МИҲнинг концепцияси муҳокама қилинди, лойиҳани амалга ошириш борасида Туркия тажрибаси қўлланиладиган бўлди.
– “TURAN” иқтисодий ҳудуд фаолиятини бошлашидан умидвормиз. Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаевнинг ушбу ғоясини амалга ошириш борасида кенг кўламли ишлар юритилмоқда. Саноатни ривожлантиришда Туркия катта тажрибага эга. Бу – халқаро даражадаги иқтисодий ҳудуд бўлиши керак. Ҳокимлик томонидан махсус иқтисодий ҳудуд учун ер ажратилиб, инфратузилмасига қўллов кўрсатишга тайёрмиз, – деди Ўмирзақ Шўкеев.
Тадбирда Туркий Кенгаш Бош котиби муовини Ўмер Қўжаман Туркистонда ишлаб чиқаришни ривожлантиришга Туркиянинг йирик сармоядорлари  қизиқиш билдираётганини айтди.
– Бугун Туркистонга Туркий мамлакатлар ташкилотига аъзо мамлакатларнинг турли вазирлик вакиллари ташриф буюрди. Улар махсус иқтисодий ҳудуд шароити, келажаги, лойиҳасини таҳлил қилиб, маърузалар тайёрлайди. Бу – дастлабки қадам. Иккинчидан, ушбу ташаббус қонунийлаштирилиб, амалга ошгач,  Туркистонга йирик тадбиркорлар ва саноатчилар келади. Асосан, Туркия сармоядорлари  келади, деган тахмин бор, – деди у.
Учрашувда Озарбайжон, Қирғизистон, Ўзбекистон вакиллари ҳам таклиф ва мулоҳазалари билан ўртоқлашиб, ҳамкорликда фаолият юритишга тайёр эканликларини маълум қилишди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2022-06-07, 04:25 285
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.