26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Тиббий хизмат сифати яхшиланади

Соғликни сақлаш вазири Ажар Ғиният Туркистон вилоятига хизмат сафари доирасида вилоят раҳбари Ўмирзақ Шўкеев билан учрашди.

Вазирлик фаолиятининг устувор йўналишлари ҳақида маълумот берган А. Ғиният қишлоқ соғликни сақлаш тизимини замонавийлаштириш доирасида янги врачлик пунктларини қуриш, ФАПларни кенгайтиришни назарда тутувчи кенг кўламли лойиҳа ҳақида маълумот берди. Бу олис аҳоли манзилларини ривожлантиришга қаратилади.

Лойиҳа доирасида туман ва туманлараро шифохоналарнинг мақоми оширилади, улар негизида инсульт марказлари ва жарроҳлик бўлимлари очилади. Шунингдек, мазкур лойиҳада қишлоқ аҳолисини ихтисослаштирилган  кўрикдан ўтказиш, тиббиёт ходимларини тайёрлашни кенгайтириш кўзда тутилган. Қишлоқ аҳолисига ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш имкониятларини ошириш мақсадида туман ва туманлараро шифохоналарнинг мақоми оширилади, деди вазир.

Вазир шифокорларнинг касбий масъулиятини суғурталаш тўғрисидаги қонун лойиҳасига тўхталди. Ҳозир у Парламентда кўриб чиқилмоқда.

– Мазкур қонун лойиҳаси инсон саломатлигига етказилган зарарни қоплаш механизми орқали бемор манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган, мазкур меъёрлар аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини яхшилашга хизмат қилади, шифокорлар мавқеини ошириш имконини беради, – деди А. Ғиният.

Вилоят раҳбари Ўмирзақ Шўкеев кўтарилган ташаббусларни қўллаб-қувватлашини маълум қилди.  

Туркистон вилоятига хизмат сафари чоғида вазир янги қурилган тез тиббий ёрдам пункти билан танишди, «Қамқорлық» болалар тиклаш марказида бўлди. Туркистон шаҳар касалхонаси қошидаги илғор тажриба маркази фаолияти билан танишиб, вилоят тиббиёт ходимлари билан учрашиб, туркистонликлар билан ҳисобот йиғилишини  ўтказди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2022-07-26, 02:23 832
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.