26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Болалар учун янги марказ

Арис шаҳрининг ҳокими Гулжан Қурманбекова 50 ўринли “Danis” тузатиш-ривожлантириш маркази очилишида иштирок этди. Шаҳарликлар, жумладан, имконияти чекланган болалар ва уларнинг ота-оналари янги марказдаги шароитлар билан яқиндан танишдилар.

Бу масканда тилида нуқсони ва кар бўлган, шунингдек, ақл-ҳушида камчилиги мавжуд ҳамда умумий ривожланиши суст, махсус мутахассислар ёрдамига муҳтож болаларни ривожлантириш учун барча шароитлар яратилган.

– Жорий йилни давлат раҳбари Қ. Тўқаев “Болалар йили” деб эълон қилди. Шу муносабат билан шаҳримизда имконияти чекланган болалар учун марказ очилди. Нафақат болакайлар, шунингдек, ота-оналар учун ҳам унинг аҳамияти улкан. Ўғил-қизларимизни соғломлаштириш орқали биз уларни сафимизга қўшишимизга ишонаман, – дея шаҳар ҳокими шаҳардаги оилавий-ижтимоий масалаларни ижобий ҳал этишда жонбозлик кўрсатаётган марказ раҳбарлари ва ходимларига миннатдорчилик билдирди. 

Болалар марказини тадбиркор Гулбахрам Еримбетова барпо этди. Бу жойда фаолият юритаётган 13 одам Арис шаҳар бандлик ва ижтимоий дастурлар бўлими орқали ишга жойлаштирилди. Таъкидлаш жоиз, марказнинг даволаш ва соғломлаштириш йўналишидаги таълим-тарбия машғулотлари болаларни жисмоний жиҳатдан ўз-ўзини ривожлантириши ҳамда билим кўникмаларини олиши учун тўлиқ имкон беради.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2022-08-17, 00:44 1232
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.