26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қорабулоқликларнинг муaммолaри эътиборсиз қолмайди

Сайрам тумани ҳокими Aрман Сабитовнинг аҳоли билан навбатдаги учрашуви Қорабулоқ қишлоғида ўтди. Унда туман ҳокимлиги бўлимлари, коммунал муассасалар, ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари, туман прокурори Даулет Тлемисов, туман маслаҳати раиси Шамхат Холмуродов, маслаҳат депутатлари иштирок этишди.

Дастлаб сўз олган Қорабулоқ қишлоғи ҳокими Комилжон Aбдулаҳадов қишлоқда амалга оширилаётган ишларга тўхталди. Учрашувда фуқаролар томонидан туман раҳбарига қатор таклифлар билдирилди. Жумладан, Қоровултепа кўчасига трансформатор – тачсимлаш станцияси ўрнатиш, Оқсувкент қишлоғидан чиқадиган оқава сувини Қайнар ўзанига оқизишни тўхтатиш, оқар сув танқислигининг олдини олиш мақсадида тарнов ўрнатиш, “Оңтүстік жарық Транзит” муассасаси томонидан Ҳамза кўчасидаги симёғочларини темир-бетон устунларга алмаштиришга ёрдам кўрсатиш каби масалалар кўтарилди. 

Туман раҳбари ва мутасаддилар аҳолини қизиқтирган саволларга қонун доирасида жавоб беришди. Кўтарилган муаммоларни ҳал этиш йўллари Қорабулоқ қишлоғи ҳокими, туман ҳокимлиги, мустақил бўлимлар билан биргаликда кўриб чиқилиши айтилди.

Бундан ташқари, учрашув давомида туман прокурори Даулет Тлемисов томонидан Қорабулоқ қишлоғи аҳолисининг интернет фирибгарлари қурбони бўлиб қолиши, ёшлар томонидан жиноят содир этилишининг олдини олиш борасида тушунтириш ишлари юритилди.

Туман ҳокими Aрман Сабитули қишлоқда инфратузилма ишлари ичимли сув тармоқларини қуришдан бошланиши, сўнгра йўлларни таъмирлаш ишлари давом эттирилишини маълум қилди. 

Учрашувдан сўнг туман ҳокими фуқароларни шахсий масалалари бўйича қабул қилди. Қорабулоқ қишлоғи аҳолиси туманда амалга оширилаётган ишларга ижобий баҳо бериб, келгусида амалга ошириладиган ишларга муваффақият тиладилар.

Сайрам тумани ҳокими матбуот хизмати, 2024-04-20, 02:44 828
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.