26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қозоғистон – Россия: ҳамкорликнинг янги даври

Қозоғистон ва Россия ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан Декларация имзоланди

Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан учрашди.

Қ. Тўқаев Қозоғистон Президенти этиб қайта сайланиши муносабати билан табрик ва эзгу тилаклар учун Владимир Путинга миннатдорчилик билдирди ҳамда икки давлат ўртасидаги муносабатларни юксак баҳолади.

– Аввало, Қозоғистон Республикаси Президенти лавозимига қайта сайланганим муносабати билан шахсий табрикларингиз учун миннатдорчилик билдираман. Дарҳақиқат, менинг биринчи хорижий сафарим шу давлатга, Россия Федерациясига бўлди. Бу ташриф маълум бир рамзий маънога эга. Бу йил биз дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигини нишонладик. Бугун биз ушбу тарихий санага бағишланган Декларацияни имзолаймиз, – деди Давлат раҳбари.

Президентнинг сўзларига кўра, Қозоғистон ва Россия ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқалар фаол ривожланмоқда.

Россия Президенти, Қозоғистон ва Россия ўртасидаги муносабатларнинг юксак даражаси ва ўзига хос хусусиятини қайд этди.

– Албатта, биз Қозоғистон Президенти билан тез-тез учрашиб турамиз. Ҳар бир учрашувда доимо долзарб масалалар муҳокама қилинади. Биз биринчи навбатда иқтисодиёт масаласини кўтарамиз. Негаки, барча соҳаларда эришаётган ютуқларимиз замирида иқтисодиёт ётади. Ҳозиргина анъанавий минтақалараро анжуманда иштирок этдик. Анъанавий йўналишларда, юқори технологияли соҳаларда ҳам ҳамкорлик қиляпмиз, бу келажак учун жуда муҳим, – деди Владимир Путин.

Учрашув якунида Қ. Тўқаев ва В. Путин Қозоғистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан Декларацияни имзоладилар.

Akorda.kz, 2022-12-01, 02:23 407
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.