26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
“Қулай мактаб” лойиҳаси доирасида 63та мактаб қурилади

Бу ҳақда вилоят ҳокими Дархан Сатибалди раислигида ўтган девон мажлисида маълум қилинди. Д. Сатибалди мактаб тақчиллигини бартараф этиш, хароба ва уч сменали мактаблар масаласини тубдан ҳал этиш юзасидан топшириқлар берди.

– Бюджетга киритилиб, лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланган ҳар бир иншоот вақтида ва сифатли қурилиши зарур. Мутасадди бошқарма раҳбарларига минтақада қурилаётган ижтимоий иншоотларни назорат қилишни топшираман. Айниқса, бугун муҳокама қилинаётган таълим муассасаларининг қурилиши қатъий назоратга олиниши керак. Меъморчиликка масъул бошқарма вилоятимизда қурилаётган мактаб бинолари учун ягона лойиҳани тавсия қилсин. Катта маблағга қурилаётган баъзи мактабларнинг меъморий қиёфаси талабга жавоб бермайди. Бундан ташқари, буюртма олиб, ишни бошламаган ёки сифатсиз амалга оширган пудратчилар аниқланиб, инсофсиз пудратчилар рўйхатига киритилиши зарур. “Қулай мактаб” лойиҳаси бўйича ер участкалари ва ҳужжатларини жадал ишлаб чиқиш зарур, – деди Дархан Сатибалди.

Вилоят инсон салоҳиятини ривожлантириш бошқармаси раҳбари Д. Бўлатханули ва қурилиш бошқармаси раҳбари Т. Усипалиевнинг мактаблар қурилиши юзасидан маъруза ва ҳисоботлари тингланди.

Девон мажлисида вилоят бюджетининг ижроси ҳам муҳокама қилинди. Вилоят молия ва давлат активлари бошқармаси раҳбари А. Тасибаевнинг маълум қилишича, вилоят бўйича 2022 йил 25 ноябрдаги маълумотларга кўра, маҳаллий бюджетга солиқлар ва бошқа тушумлар 92,6 фоизга бажарилди. Мажлисда ажратилган маблағни ўзлаштириш масаласи ҳам муҳокама қилиниб, Дархан Сатибалди бошқарма раҳбарларига ишларни жонлантиришни топширди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2022-12-01, 02:48 328
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.