26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Дархан Сатибалди: Ўрдабоши туманининг инфратузилмаси яхшиланади

Туркистон вилоятининг ҳокими Дархан Сатибалди “Халқ дардини тинглайдиган давлат” концепциясини ҳаётга татбиқ этиш доирасида Ўрдабоши туманига бориб, аҳоли билан учрашди. Эркин фикр алмашиб, илтимосларини тинглаб, саволларига жавоб берди. Ўрдабоши туманини ривожлантириш йўналишида олиб борилаётган ишлар ва режаларга тўхталди.

– Туман, шаҳар аҳолиси билан жорий йилги учрашувим Ўрдабоши туманида якунланди. Мегаполисга яқин жойлашган, транзит салоҳияти юксак Ўрдабоши туманининг келажаги порлоқ бўлишига ишонаман. Бунинг учун барча шарт-шароитлар мавжуд Айниқса, тадбиркорлик ва индустриал минтақаларни ривожлантириш учун кенг имкониятлар бор. Ўрдабоши туманининг инфратузилмаси яхшиланади. “Қишлоқ – эл бешиги” лойиҳа доирасида 2022 йили 18та аҳоли манзилда 22та лойиҳа амалга оширилмоқда. Қизилжар, Кўлтўған, Тўреариқ, Иқилас Темир ва Дербес аҳоли манзилларида 5та фельдшер-акушерлик пунктининг қурилишига республика бюджетидан маблағ кўзлашмоқда. Қурилиш ишлари 2023 йилда якунланади. 14та аҳоли манзилидаги 47,2 чақирим 20та кўчага маблағ режалаштирилиб, асфальтлаш ишлари юритилмоқда, – деди Дархан Сатибалди, шунингдек, вилоят ҳокими биринчи навбатда энг муҳим масалалар – газ, ичимли сув, ёруғлик таъминати ва йўл қурилишига устувор аҳамият қаратилишини маълум қилди.

– Учрашув давомида аҳоли томонидан Қажимуқан Мунайтпасов номидаги спорт-маданий мажмуанинг қурилишини якунлаб, Шубар овулининг ички кўчалари ва ичимли сув тизимини тартибга келтириш, тиббиёт муассасасини очиш ҳамда яна бошқа масалалар кўтарилди. Шахсий қабулда ҳам минтақадаги ҳуқуқ-тартибот қилиш органлари ва департамент раҳбарлари ҳам аҳолининг мурожаатларини тинглади. Вилоят ҳокими ҳар бир шикоят, илтимослари бўйича иш олиб борилишини айтиб, масъул раҳбарларга аниқ вазифалар юклатилди.

Ўрдабоши туманида “Қулай мактаб” лойиҳаси доирасида 5та мактабнинг қурилиши режаланмоқда. Муҳандислик инфратузилма тизимини ривожлантириш учун туманда 47та лойиҳа амалга оширилмоқда. Темирлан кентидаги 70,0 га ҳудудда муҳандислик-коммуникациявий тармоқлар барпо этилмоқда. Бадам овули округида индустриал минтақада инфратузилма тизими барпо этилмоқда. 

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати, 2022-12-10, 03:10 837
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.