26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Тарих – тарбия манбаи

Бугунги ёш авлод Мустақилликка эришиш йўлида ота-боболаримиз бошидан кечган қийин­чиликлар ҳақидаги маълумотларни уларнинг ҳикоялари китоблар, кинофильмлар орқали олишмоқда. 

Зеро, Совет Иттифоқининг забардаст ёзув­чиси Чингиз Айтматов “Ўз халқининг ўтми­шини унутган, юрагида аждодлар ёди ўчган одам маънавий таназ­зулга, маънавий ўлимга маҳкумдир”, деб ҳисоблаганлар. Яна улуғ донишмандларимиздан бири “Ўз тарихидан бехабар кишилар Ватани ва халқи қадрига етмайди”, деб таълим берганлар. Дарҳақиқат, шу ерда яшаб тарихимизни билмасак, бугунги кунимизнинг қадрига етолмаймиз. Қизил империянинг мустамлакачилик сиёсати чегарадан чиқиб, Ватанимиз халқи таланди, ери ядровий синовлар майдонига айлантирилди, дили ва дини ғамхўрликсиз қолди, миллий қадриятлари камситилди.

Октябрь инқилоби, Фуқаролар уруши, 1930-31 йиллардаги очарчилик, 1936-40 йиллардаги машъум қатағон, 1941-1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон уруши ва ниҳоят, 1986 йил 16-17 декабрдаги шўролар ҳукуматининг мамлакатимиз халқига урган сўнгги зарбали қамчисини биз – бутун қозоғистонликлар, ҳамиша чуқур қайғу билан хотирлаймиз. Зеро, инсон учун буюк табиб ҳисобланган вақт ҳам қанчалар тез ёки секин ўтмасин, ҳар қандай фожиа олдида  лолу ҳайрон бўлиб қолади.

Шўролар иттифоқининг янгидан сайланган бош котиби М. С. Горбачев томонидан бош­ланган қайта қуриш ва ошкоралик сиёсати ҳаётнинг турли жабҳаларига ўз таъсирини ўтказмай қолмади. Қозоғистон Республикасида узоқ йиллар биринчи котиблик вазифасини бажариб, халқ ҳурмати ва ишончини қозонган Д. А. Қўнаев кексайиб қолганлиги туфайли ишдан кетишга ариза берди. Қозоғистон халқи бу доно сиёсатчи ўрнига яна шундай халқпарвар инсон келишини орзиқиб кутган эди. Минг афсуски, ундай бўлмади, Қозоғистон Марказий Қўмитасининг биринчи котиблигига халққа умуман нотаниш, бу ўлканинг тарихи, урф-одатидан бехабар Колбин тайинланди. 

Бу ахборот Республика радиосида эълон қилингандан кейин халқнинг тинчи бузилди. Эртасига Пленум материаллари рўзномаларда чоп этилди. 17 декабрь куни эрталаб соат саккизларда Алматидаги Брежнев номли майдонга ёшларнинг илк гуруҳлари, ёш иш­чилар ва талабалар йиғилдилар. Уларнинг бирдан-бир талаби Марказий Қўмитанинг биринчи котиби лавозимига муносиб, яъни ўлканинг халқини, урф-одатини яхши биладиган кишини сайлаш эди. Аммо Москвадан кел­ган меҳмонлар ақл билан иш юритиш ўр­нига аксини қилишди. Улар маҳаллий халқ вакиллари билан ҳисоблашиб ўтирмадилар, балки уларга ишончсизлик билан қарадилар.Элимизнинг ёшлари майдонга чиқиб, тенгликни талаб қилдилар, адолат изладилар, аммо уларнинг пешаналарига калтак тегди, қирғин-қувғин­га учрадилар. Бу адолатсизлик бутун Қо­зо­­­­­­­ғистон халқини жунбушга келтирди. Қурбонлар орасида Рисқулбеков, Асанова, Муҳаммаджонова, Спатаевлар бор эди. Марказ томонидан бошланган ҳуқуқбузарликлар, тартиббузарликлар туфайли Алматида бош­ланган воқеалар Шўролар иттифоқининг бошқа республикаларида, жумладан, Боку, Душанбе, Тбилиси каби шаҳарларида такрорланди, бегуноҳ қон тўкилди. 

Бу воқеалар Шўролар ҳукуматига қимматга тушди. Барча республика халқлари ўзларининг асрий орзу армонлари – Мустақиллик сари қадам қўйдилар. Уларнинг бири бизнинг кўпмиллатли Қозоғистонимиз эди.

Нурдай ёрқин истиқболимизга, эъзозли Истиқлолимизга замин яратган ана шу қора кунларни ҳеч қачон унутмаслигимиз лозим. Мустақиллик кўкдан тушмаганини ёки уни кимдир ҳадя этмаганини, унинг қадрига етиш ҳар бир ватанпарварнинг шарафли ва виждоний бурчи эканлигини доимо ёдда тутишимиз керак. Шуни ҳам таъкидлаш ке­ракки, давлатимизнинг шиддат билан ривож­ланиб келаётгани, жаҳон миқёсида обрў­йимизнинг кун сайин ошиб бораётгани, ва­тан­дошларимизнинг турмуш даражаси юкса­лаётганининг асосий омилларидан бири Давлат раҳбарининг олиб бораётган сиёсатига боғлиқ. Мана шундай оқилона сиёсат олиб бораётган Нурсултан Назарбаевни порлоқ истиқболимиз карвонбошиси сифатида била­миз. Элбошининг “Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш” мақоласини ўқиган ҳар бир қозоғистонликнинг эртанги кунга ишончи янада мустаҳкамланади.

Қозоқ халқининг ардоқли фарзанди Ах­мет Байтурсиновнинг “Бошқадан кам бўл­маслигимиз учун биз билимли, бой ҳамда кучли бўлишимиз керак. Билимли бўлиш учун ўқиш керак, бой бўлиш учун касб керак. Кучли бўлиш учун бирлик керак. Ушбу кераклар учун ишлаш керак”, деган гаплари бугунги кунда бизнинг шиоримизга айланиши лозим. 

Элимиз келажагимиз пойдевори бўлган ёшларнинг билим олишига алоҳида эътибор қаратяпти. Истиқболимиз яратувчиларига мукаммал билим бериш борасида биз – устозлар ҳам чарчоқ нималигини билмас­лигимиз керак, шогирдларимизнинг ота-оналарига ҳам фарзандларининг билимли ва тарбияли бўлишлари учун ҳар доим ҳаракат қилишлари жуда-жуда зарурлигини доимо уқтириб боришимиз лозим. Зеро, пайғамбаримиз (с.а.в) айтадиларки: “Ҳар ким фарзандига илм ўргатса, савоби ҳадсиз, гўё ўн минг маротаба ҳаж қилгандек, ўнг минг мискинга таом бергандек, ўн минг яланғочни кийинтиргандек бўлур”.

Мустақил Қозоғистонимизнинг келажаги биз ишонаётган илмли ёшлар қўлида экан, мана шу Мустақиллигимиз тарафдорлари бўлган декабрчиларнинг тинч намойишига “Менинг Қозоғистоним” қўшиғини айтиб чиққани, ана шу қўшиқни айта туриб қора қонга беланганлигини эртамиз эгалари ёддан чиқармайдилар, деган умиддамиз.

Фикр-мулоҳазаларимни тугатар эканман, ватандошларим, маънавий фарзандларим Усмон Азим қаламига мансуб

Азиз замондошим, руҳинг беором,

Аммо ишончингдан зиё таралсин!

Ҳар тонг “Ё, Ватан!” деб сачраниб уйғон,

Дилингда Қуръондай Ватан яралсин,

деган соҳир мисраларни ҳаётий шиорга айлантириб олишларини истаб қолардим...

 

 

Наима КАРИМОВА, А. Навоий номли умумий ўрта мактаб ўқитувчиси. Тулкибош тумани, 2017-10-03, 10:31 758
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.