26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Куч – бирликда!

Бугун ҳеч ким бефарқ эмас Ғарбий вилоятларда юз берган сув тошқини ҳаммамизнинг бошимизга келган кулфатдир.

Шундай мураккаб пайтда, мисли кўрилмаган сув тошқинларидан зарар кўрган ҳудудларга ёрдам бераётганлар орасида Қозоғистон ўзбекларининг фаоллигини ҳам алоҳида таъкидлаш жоиз.  

– Қозоғистонда 80 йилдан буён кузатилмаган тошқинлар юзага келди. Сув қирғоқдан кўтарилди, аҳвол мушкул. Шу боис жорий йил 3 апрель куни “Юракдан юракка” акцияси доирасида Қозоғистон халқи Ассамблеяси аъзолари, жумладан, Шимкент шаҳар ўзбек этномаданият бирлашмалари ҳам бу ишга ҳисса қўшишга сидқидилдан киришди. Бизда 14та бирлашма бор, улар хайрия тадбирларида иштирок этмоқда. Ва шаҳримизнинг 2та жойида штаб очилди, биринчиси – ҚХА биноси, яъни собиқ “Қозоғистон” кинотеатри бўлса, иккинчиси – “Арай” МЧБ омбори. Шу ерларга шимкентлик тадбиркорлар ва кўнгилли ёшлар инсонпарварлик ёрдамини олиб келишмоқда.

Асосан, Атиров, Ўрал вилоятларига 65 тонна юк жўнатдик. Сайрамлик жонкуярлар томонидан ташкил этилган “Мейірім – Сайрам” хайрия жамғармаси ҳам ғоят фаол бўлиб, қўстанайликларга мурувват кўрсатишди. Қўстанай шаҳрига 5 тонна озиқ-овқат, кийим-кечак ва гигиена маҳсулотлари билан тўлдирилган катта юк машинаси 10 нафар кўнгилли йигит билан йўлга чиқди. Йигитлар у ерда 2-3 кун бўлиб, тошқин ҳудудларидан кўчирилган одамларни иссиқ овқат билан таъминлайди. 

Шу тариқа сахий биродарларимиз ёрдамида 7 миллион 600 минг тенгега яқин маблағ йиғиб, хайрия ёрдами кўрсатдик, – дейди Шимкент шаҳар ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси Тоҳир Нишонбоев. 

Таъкидлаш жоизки, хайрия тадбири шу билан тўхтаб қолгани йўқ, шимол аҳолисининг ҳолидан хабар олиш, уларга дастлабки ёрдам бериш давом этмоқда.

Бу ҳақда республика ўзбек этномаданият бирлашмаларининг “Дўстлик” ҳамжамияти раиси Икром Ҳошимжонов шундай дейди:

– Меҳрибонлик, мурувват ва саховат каби буюк қадриятларга эга халқимиз табиий офатдан жабр кўрган ҳамюртларимизни ёлғиз ташлаб қўймайди, албатта. Баҳоли қудрат ёрдамни аямаяпмиз. Биринчилар қаторида Қозоғистон ўзбеклари катта хайрия лойиҳаларини амалга оширишди. Шу куннинг ўзида 75 млн. 780 минг тенгедан зиёд маблағ йиғиб, жабрланганларга инсонпарварлик ёрдамини кўрсатишди. Биз “Куч – бирликда” акцияси доирасида талофатни, албатта, биргаликда бартараф этамиз! 

Н. МАВЛОНОВА, 2024-04-19, 02:24 263
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.