26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Эъзозга лойиқ устозлар

 Куни-кеча нишонланган ўқитувчилар куни арафасида ўзларининг ҳалол ва самарали меҳнати билан таълим соҳаси ривожига салмоқли ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ ўқитувчилар вилоят таълим бошқармаси ҳамда жойлардаги таълим бўлимларининг Фахрий ёрлиқлари, қимматбаҳо совға- саломлари билан тақдирландилар. Бундай эъзозга сазовор бўлганлар қаторида Оқсувкентдаги Бобур номидаги ўрта мактаб устозлари ҳам бор.

 Ушбу таълим муассасасига мана кўп йилдирки, тажрибали мутахассис Шопўлат Бойменов етакчилик қилиб келади. 

Мак­табга кираверишдаги тоза­лик, ичкаридаги осойиш­талик педагогик жамоанинг ҳақиқий зиёлиларга хос  мада­ниятидан далолат бериб тура­ди. Бу ерда жами 966 нафар ўғил-қизга 133 нафар олий маълумотли устоз-муаллим сабоқ бермоқда. 

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, жамоада ҳукм сураё­т­ган аҳиллик, педагогларнинг ёшлар­га тўлақонли ва си­фат­­­­­­­­­­ли таълим-тарбия бе­риш йўлидаги ўзаро баҳс­­ла­шишлари пировардида ўзи­нинг ижобий натижасини кўр­сатяпти. Чунончи, қозоқ ти­­ли ва адабиёти ўқитувчиси А. Пўлатова “Қани тилим, сай­рачи?!” туман танловида фахр­­­­­­­­ли биринчи ўринни, му­­­ал­­­лим­­­лар орасидаги фан олим­­пиа­­дасида яна бир қозоқ тили ўқитувчиси А. Ибодуллаева иккинчи ўринни эгаллади. 

“Тилга ҳурмат – элга ҳурмат” республика беллашувида бош­ланғич синф ўқитувчиси Г. Бо­­­тирова учинчи ўринга лойиқ деб топилди. Вилоят илмий-амалий конференциясида ди­рек­­­­­­­торнинг ўқув ишлари бў­йича муовини Нургул Қапбарова “Жаҳон таълим даражасига  эришиш борасида билим со­ҳа­­­­­­сини янгилашнинг муҳим масалалари” мавзуидаги маъру­­заси учун махсус сертификатга эга бўлди ва ушбу маъруза тўп­ламга киритиладиган бўл­ди. 

Шогирдларнинг қўлга кири­­­­­та­ётган натижалари ҳам салмоқли. Хусусан, рус тили­дан ўтка­зилган” Русский мед­­­­­­­­­вежонок” танловида 15 на­­фар ўқувчи муваффақиятли қатнашса, чет тили бўйича “Бритиж Булдог” танловида юқори синф ўқувчиларидан 24 нафари ўз билимларини синаб кўрди ва барчаси серти­фикат­ли бўлди. 

Мактабда ўтаётган ҳар бир дарсини бошқаларга на­­муна қилса арзийдиган ус­тозлар ҳам йўқ эмас. Улар қаторида тарих фанидан С. Турсунбоева, математикадан Б. Раҳматуллаеваларнинг ном­­­­­лари­­­­­­­­ни тилга олиш ўринли.  Бу устозларнинг намунали дарслари “100 муаллимнинг намунали дарси” тўпламига киритилган. Яна ёшларга си­фатли таълим-тарбия бе­­­­­риш йўлида ҳормай-толмай  тер тўкаётганлар қаторига директорнинг тар­­­­­­­биявий ишлар бўйича ўрин­босари М. Султонқулова, фан ўқитув­чиларидан Р. Поччаева, Л. Нор­тоева, Н. Аноров, З. Эр­гашева ва бошқаларни қўшиш мумкин.

Булардан ташқари яна маз­кур таълим масканида ибратга молик ижобий ишлар олиб борилмоқдаки, булар хусусида вақти-саоти билан айтилар. Энг муҳими, Бобурдай ҳас­­­сос шоир номи билан ата­лувчи мактаб жамоаси ўқи­­­­­­тишнинг янгиланган дас­ту­рига кўчиш борасида ҳам жадал одимлаяпти. Зеро, замон талабига монанд қадам ташлаш – давр талаби, қола­верса, қалб амри эканини улар яхши тушунишади.

 

Суратларда: мактаб ди­рек­тори Ш. Бойменов; педа­гог­­лар кенгаши фойдадан холи эмас; кутубхона ҳамиша ўқувчилар билан гавжум; ошхонадаги му­ҳитдан ўқувчилар ўта мамнун.

 

 

2017-10-04, 19:15 848
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.