26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Касбидан қадр топган

Дунёда шундай инсонлар борки, уларга ҳавас қила­сан, улардан ибрат олишга интиласан.

Неча йиллардан буён эл ко­рига камарбаста бўлиб, халқ­­­нинг оғи­рини ен­гил қилиб, ҳар бир хонадонга ёруғ­лик ва иссиқлик улашишда ўзининг самарали меҳнатини аямаётган, кўп­чиликнинг олқи­шига сазовор бў­либ келаётган фидойи инсон Тўйчи Хол­ме­тов 1955 йил 25 ян­варда Кўҳна Сайрам қишлоғидаги Эргаш ота ва Ашуржон ая хо­надонида дунёга келди. Бола­лигидан зеҳнли, илмга чанқоқ бўлиб вояга етди. 

1972 йилда 19-сонли Зиё­мат Ҳусанов номли ўрта мактабни, сўнг Тош ДУнинг ге­­­о­­графия фа­культетини ту­гатди. Она юртига қайтгач, бир йил давомида Сай­рам қишлоқ ҳокимлигининг давлат суғурта бўлимида иш­лади. Унинг таш­килотчилик қобилияти кўпчиликка маъқул келиб, уни «Автосервис»га ишга чақиришади. Ушбу корхонада оддий усталикдан директорлик лавозимигача ишлади. Кейинчалик, «Сайрам Ла­да» хусусий фирмасини очиб, меҳнат фаолиятини давом эттирди.

Қишлоқда электр ва ис­сиқлик танқис бўлиб қол­ган пайтда алоҳида электр тизимини тортиш мақсадида керакли таш­­килотлар билан шартномалар тузиб, Сайрамда электр қуввати тақчиллигини бартараф этишга муносиб ҳисса қўшади. Кейинчалик, аҳо­лига қишнинг аёз­ли кунларида иссиқлик улашишни ўз олдига мақсад қилиб, 1997 йилда «Женис – Т» МЧБни очди, биродарлик шу кунга қадар самарали фаолият юритиб келмоқда. 

Қарийб 20 йиллик меҳнати давомида қанчадан-қанча қи­йинчиликларни бо­шидан ке­чир­мади, дей­­сиз. «Аманат-Ин­вест» фирмаси билан ҳам­кор­ликни йўлга қўйиб, электр қув­­ватини тарқатиш хизматини шу ташкилотга ўт­казди. Са­ма­рали меҳ­нати туфайли жуда кўп ютуқларни қўлга киритди, корхонасида 30дан зиёд одамни доимий иш билан таъминлади.

Меҳнат фаолияти даво­ми­­­­­­да қан­ча­­­дан-қанча ташак­кур­номалар, диплом ва қим­матбаҳо сов­ға­лар билан шу жум­­­­­­­ладан «Жамоат фи­­дойиси» медали, «Нұр Отан» партиясининг фах­рий ёр­лиқ­лари билан тақ­дирланган. 

Турмуш ўртоғи Рихсибуви ян­гам билан уч ўғилни муносиб тар­биялаб ке­лишмоқда. Катта ўғ­ли Қутлимурод ҳам ота изидан бо­риб, «Женис-Т» фирмасида ди­ректор ўринбосари лавозимида иш­ламоқда. Алишер ва Дилмурод шахсий фирмалар раҳ­барлари. 

Сайрам даҳасининг намунали оила­лари қаторидан жой олган Хол­метовлар сулоласига ҳамма ҳавас қилади. Мус­таҳкам оила – жа­­­мият таянчи эка­­­­­­­­­­­­нини яхши ту­­­­­шунган Тўйчи ака «Жанубий Қо­зоғистон» ижтимоий-сиё­­сий газета­сининг доимий обуна­чиларидан. 2018 йилнинг биринчи ярми учун бутун жамоаси билан 45та газетага обуна бўлди. 

Ҳалол меҳнати билан эл-юрт ол­қишига сазовор бўлаётган тад­бир­корга эзгу ишларида омад, ои­ласига тинч­лик-омонлик тилаб қо­­­­­­­­­ламиз. 

 

 

Дилбар САЪДУЛЛА қизи, 2017-10-06, 20:23 725
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.