26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
“Малика” кичкинтойларга қучоқ очди

Республикамизда мактабгача тар­бия муассасалари фаолиятини тубдан яхшилашга йўналтирилган ”Балапан” давлат дастури жойларда хусусий болалар боғчаларининг очилишига кенг имкониятлар яратиб берди, десак, янглишмаймиз. Сайрам туманида ҳам кейинги пайтларда жажжи болажонларни ўз бағрига олган бундай тарбия муаасасаларининг сони кескин ортди. 

Яқинда Манкент қишлоқ округининг “Олтинчи” даҳасида “Малика” болалар боғчасининг очилиши шу ҳудудда яшовчи  ота-оналарни бениҳоя хушнуд этди. 100 ўринли, замонавий  усулда қурилган боғчада кичик ёшдаги ўғил-қизларнинг ўқиш-ёзишни ўрганиб, мириқиб ҳордиқ чиқаришлари учун зарур шарт-шаро­итлар яратилган. 

Боғча мудираси Дилноза Ниёзқулова биз билан суҳбат чоғида, беш йил мобайнида мактабда бошланғич синф ўқув­чиларига сабоқ бер­гани ва шу орқали бо­ла­жонларнинг ички дунё­­­си, руҳиятини ях­­­­шигина ўрганиб ол­гани, мактабгача тарбия муассасининг мўъжазгина жамо­а­сига етакчилик қи­ли­­­­­шига монелик қил­маётганини, ак­син­ча, катта кўмак бера­ётганини фахр билан тилга олди. 

Хоналарни бирма-бир кўздан кечирарканман, Дилноза Абдусамат қи­зининг айтганлари чиндан ҳам ростлигига амин бўлдим. Катта ва кичик ёшдаги  бола­жонларнинг гуруҳ­лар­­га бўлиниб, ҳарф ўр­га­нишлари, вақ­тида ўй­наб, дам олишлари учун алоҳида кенг ва ёруғ  хоналар уларнинг ихтиёрига берилган.  

Ям-яшил майса билан қопланган кенг ҳовлида эса, турли қўнгилочар жиҳозларда истаганларича қувнашлари мумкин. 

Услубиятчи Наргиза Солибекова, тар­биячилардан Светлана Тошпўлатова, Севара Убайдуллаева, Хонзода Саттор­қуловалар таълим муассасаларида олган  назарий билим ва кўникмаларини амалда синаб кўришмоқда. Боғча фаолияти билан яқиндан танишиш жараёнида бир жиҳатга эътибор қаратдим, жисмоний тарбия ўқи­­­­­­тувчиси Бобиржон Холметов бу ерда шаҳ­мат, шашка сингари  фикр доирасини ўс­тириб, ақлни пешлайдиган тўгараклар ҳам ташкил қилибди. 

Мудиранинг хонасида осиғлик турган, падари бузруквори, Сайрам туманининг фахрий фуқароси, тириклик чоғида ўз юрти фаровонлиги йўлида фидойилик кўрсатган ажойиб инсон, раҳматли Абдусамат Ниёз­қуловнинг суратига боқарканман, бугунги кунда марҳумнинг фарзандлари отасининг панд-насиҳатларига амал қилиб, кам бўл­маганликларига, унга муно­сиб издош бў­лишга астойдил бел боғлаганликларига яна бир карра иқрор бўлдим. 

Айтганча, К. Ниёзқулова муассислик қи­лаётган “Малика” болалар боғчаси жамоаси ушбу обуна мавсумида биринчи­лардан бў­либ “Жанубий Қозоғистон” газе­тасига ёзилишмоқчи.  

 И. КАРИМОВ.

 

Суратларда: мудира Д. Ниёзқулова; “Ан­ге­лочка” гуруҳи машғулот чоғида.

Муаллиф тасвирлари.

И. КАРИМОВ, 2017-10-12, 10:40 787
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.