26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
“Олтин куз” – жажжилар даврасида

Элбошимизнинг “Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш” мақоласида ёш авлодга кўп тилни ўргатиш вазифаси юкланган. Айниқса, бу масала мактабгача таълим масканлари учун долзарб. Шимкент шаҳрининг Сайрам даҳасидаги Низомхон Сулаймонов раҳбарлик қиладиган “Жон-болажон” болалар боғчаси шу йўналишда самарали фаолият кўрсатаётган даргоҳдир. 

Яқинда мактаб олди гуруҳи тарбияланувчилари иштирокида “Олтин куз” мавзусида тадбир ўтди. Жажжи болакай ва қизалоқларнинг мустақил хатти-ҳаракатлари, эртак қаҳрамонларининг саволлари ва топишмоқларига уддабуролик билан жавоб топишлари меҳмонларни қувонтирди.

Тадбир руҳига мос равишда безатилган зал бир қарашдаёқ эътиборни жалб этади. Эрталикда иштирок этган ота-оналар ўз фарзандларининг қозоқ, рус ва она тилларида қўшиқ, шеър ижро этиши, турли куйларга рақс тушишини кўриб, қувонишди.

Бу ўринда гуруҳ тарбиячиси Зарина Алимбекова, эртак қаҳрамонлари образларини яратган Дилбар Нишонова(куз), Мунаввар Бойматова (ботқоқ), Светлана Захлеба (ўрмон махлуқи), мусиқа ўқитувчиси Беҳзод Омонхўжаев ҳамда хореограф Наталья Ақжўлтаеваларнинг хизматларини алоҳида таъкидлаш жоиз. 

Тадбир якунида сўз олган болалар боғчасининг услубиятчиси Татьяна Пономарева саховатли куз фасли ҳақидаги сермазмун тадбир ташкилотчиларига миннатдорчилик билдирди. 

 

З. МЎМИНЖОНОВ, 2017-10-25, 18:46 1204
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.