26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Эл оғалари эъзозланган кун

Газетамизнинг аввалги сонларидан бирида вилоят марказида Шаҳар куни кенг кўламда тантанали нишонланганлиги тўғрисида хабар берган эдик. Вилоят ҳокими Ж. Туймебаев, Шимкент шаҳар ҳокими Ғ. Абдирахимов ҳамда эл оғалари, шаҳар фуқаролари, меҳмонлар иштирокида ўтган ушбу тадбирда касб-ҳунар коллеж талабалари, ёш спортчилар ўз ҳунарларини, қобилиятини намойиш этганлиги, отчопарда мусобақалар, Наврўз майдонида ўтган тантанада таниқли санъаткорларнинг байрамга файз киритганлиги тўғрисида қисман хабардор этгандик. 

Шу кунги тадбирнинг энг қизғин пайти, юксак даражаси шаҳар ҳокими Ғ. Абдирахимовнинг Шимкент шаҳрининг “Фахрий фуқароси” унвони билан тақдирланган эл оғаларининг елкаларига Фахрий фуқаролик мовий тасмасини ташлаб, гувоҳномасини топшириш тадбири бўлди десам, муболаға эмас. Ҳоким ушбу байрамда тақдирланганларни юксак унвон билан табриклаб, келгуси фаолияти, бунёдкорлик ишлари, кўрсатаётган саҳоватига муваффақиятлар тилаганди.

Шимкент шаҳрининг Фаҳрий фуқароси унвонига сазовор бўл­ганлар орасида 1990-1991 йил­лар мобайнида вилоят партия қўмитаси котиби, вилоят халқ де­путатлари ижроия кенгаши раи­си лавозимларида жанубни бош­қарган Сергей Александрович Терешченконинг борлиги алоҳида мақтовга сазовордир. Сабаби, 1991 йилнинг 5 апрелида илк бор “Жанубий Қозоғистон” собиқ “Дўстлик байроғи” газетасининг дастлабки сони ва саҳифасида таниқли давлат арбоби, партия қўмитаси котиби С. Трешченконинг табрик сўзи билан чоп этилганлигини алоҳида эътироф этиш жоиз. 

У янги чоп этилган газетамизнинг келгуси фаолиятида зафарлар тилабгина қолмай, ёш жамоага “Нива” русумли хизмат автомобилини тақдим этганлиги, бу инсоннинг оммавий ахборот воситаларига бўлган ҳурмат ва эҳтиромининг ёрқин далили.

Таъкидлаш жоиз, унинг Қозо­ғистон Республикаси вазирлар маҳкамаси, олий кенгаш ва Пре­зидент девонидаги фаолияти ҳамда Республика бош вазири, кейинчалик “Отан” Республика сиёсий пар­тия раиси, Қозоғистон халқи Ас­самблеяси раисининг биринчи ўринбосари лавозимларида олиб борган сермаҳсул фаолияти ҳам таҳсинга лойиқдир.

Бундай шарафли унвонга лойиқ бўлганлар сафида вилоятимизни 1993-1997 йилларда бошқарган Заутбек Қауисбекулининг борлигини алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз. Мустақиллигимизнинг дастлабки йилларидаги мураккаб иқтисодий вазиятни ҳал этишда унинг саъй-ҳаракати сабаб халқимиз оғир вазиятдан соғ-омон чиқди.

З. Турисбековнинг 2007 йилдан 2015 йилнинг ноябрь ойигача Қозоғистон Республикасининг Ўз­бекистон, Россия, Молдавия рес­публикаларидаги фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимларидаги фаолияти Элбошимиз Н. Назар­баев ҳамда ҳукуматимиз раҳбар­лари томонидан муносиб тақдирлан­ганлигининг гувоҳимиз.

Ҳамюртларимиздан Бўлат Жил­қишиев 1979-2006 йиллар оралиғида Шимкент шаҳридаги ғишт заводи, “Промстрой материал” қурилиш корхоналарида, Тараз, Кентов, Шимкент шаҳарларининг ҳокими, 2002 йилнинг 31 августида (2006 йилнинг сентябрь ойигача) Жа­нубий Қозоғистон вилоятида ҳоким лавозимларида фаолият юритди. Элбошимизнинг қўллаб-қувватлаши ва Б. Жилқишиевнинг саъй-ҳаракати туфайли Шимкент шаҳрида янги кичик туманлар, жумладан, “Нурсат”да замонавий лойиҳалар асосида кўп қаватли уй-жой бинолари, маданий-маиший хизмат кўрсатиш муассасалари, вилоят ҳокими биносининг қури­лишига асос солинди. Вило­ятимизда кичик ва ўрта бизнесни тараққий эттиришга шароит яратилди.

Сатибалди Ибрагимов “Каз­хром” миллий компанияси пре­зиденти, иқтисод фанлари док­тори, Қозоғистон Республикаси Парламентининг собиқ депутати, Элбошимиз Н. Назарбаевнинг саф­доши ҳам курсдоши (1959 йил Днепродзержинск шаҳ­рида бирга таҳсил олишган). Қозо­ғистон Республикаси саноати ва металлургия соҳасининг тарақ­қиётига салмоқли ҳисса қўшган ташкилотчи раҳбар ва жамоат арбобининг тақдирланганлар сафида борлиги бу мўътабар инсонларнинг меҳнатига берилган баҳо деб бил­моғимиз лозим.

Вилоятимизнинг, шу жумладан Шимкент шаҳрининг ижтимоий-иқтисодий, маданий ва бошқа соҳалари ривожига ҳамда хусусий (оилавий) тадбиркорликнинг та­раққиётига салмоқли ҳисса қўшган, шимкентлик тадбиркорларнинг саркори, сахий инсон, “Жанубий Қо­зоғистон” газетасининг дои­мий ҳомийси ва жонкуяри, ҚР меце­нати Абдуқаҳҳор Ҳошимўғли Файзаҳ­медовнинг ҳам ушбу унвонга сазовор бўлиши барчамиз учун фахр, ғурур эканлигини таъкидлаш жоиз. 

А. Файзаҳмедовнинг самарали ва сермаҳсул меҳнати, тадбиркорлик ила иш  юритишдаги истеъдоди ва заковати бунёдкорлик соҳасидаги қобилиятининг етуклигини бу инсон томонидан бунёд этилган ажойиб ва афсонавий “Алтин сарой”, “Гавҳар сарой” тантаналар саройлари ҳамда “Нурсат” кичик туманидаги 5 қаватли “Рахима плаза” савдо марказини тилга олишнинг ўзи етарли бўлса керак. Сабаби, тадбиркорликни ўзига касб этган бу комил инсон бирор лойиҳачиларнинг хизматисиз ўзининг шахсий дунёқараши, та­факкури, ўй-фикри билан бундай замон талабига муносиб кошонани бунёд этиш ҳамманинг қўлидан келавермаслигини амалда намоён этди. 

Ундан ташқари унинг ёрдамга муҳтожларга ўз вақтида саховат қўлини чўзишга қодир, кўзи очиқ, дили уйғоқ инсон эканлигидан далолатдир. А. Файзаҳмедовнинг саховатпешалиги, меценатлик қобилиятининг юксаклиги хусусида фикр юритар эканмиз “Жастар”  тўйхонасини “Тасвирий санъат” саройига бепул туҳфа қилганлиги ногирон ва кам таъминланган ои­лалар учун бошпана қуриб бер­ганлиги, “Жанубий Қозоғистон” газетасининг ададини оширишда, моддий техника базасини яхши­лашда ўзгаларга ўрнак бўлиб, кўп йиллардан буён саховат кўрсатиб келаётганининг ўзи бу мўътабар инсоннинг шарафли номга лойиқ эканлигидан далолатдир. 

Тасвирда: тадбирдан лавҳалар.

Ҳайит МУРОД., 2017-10-27, 19:56 920
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.