26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Вилоятда илк бор “AGROFEST-2017” фестивали ўтди

Шимкентдаги “Наврўз” майдонида ўтган қишлоқ хўжалиги фестивалида вилоят ҳокими Ж. Туймебаев иштирок этиб, соҳа муваффақиятларини намойиш этган кўргазма билан танишиб чиқди. Тадбирда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, зотдор қорамол ҳамда илғор техникалар олиб чиқилиб, ярмарка уюштирилди. Вилоятнинг барча туманларидан жами 182 тонна табиий тоза маҳсулотлар бозор нархидан 15-20 фоиз арзон баҳода сотилди.

Вилоят ҳокими йил бўйи тинимсиз меҳнат қилган соҳа ходимларини қутлаб, юқори кўрсаткичларга эришган хўжаликлар ва туманларни тақдирлади, чунончи, “Илғор дон етиштирувчи”, “Илғор боғбон“, “Илғор чорвадор”, “Илғор сут соғувчи” каби 27 номинация соҳибларига топширилиб, туман-шаҳарлар орасидан 15 йўналиш бўйича илғорлар мукофотланди.

– Вилоятимизда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари экспортининг ҳажми бугунги кунда 211,4 млн. АҚШ долларини ташкил этиб, 4 фоизга камайди. Натижада, республикада вилоятнинг улуши 13 фоизга етди. Жорий йилда чорвадорлар ҳам улкан ютуқларга эришганини таъкидлаш жоиз, – деди Жансейит Қансейитули.

Сўнг, минтақа раҳбари меҳнат илғорларини ташаккурнома ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирлади.

Марказий отчопарда қиз қувиш, тенге олиш, қозоқча кураш каби миллий спорт турларидан ўтган мусобақалар байрамга шукуҳ бағишлади. Беллашувларда ғолиб бўлган иштирокчилар ва спортчиларга ҳам совғалар улашилди. Тадбирда 16та ўтов тикилиб, фестиваль меҳмонларига миллий таомлар ва ичимликлар дастурхони ёзилди.

Байрам тадбири вилоят санъат юлдузларининг катта концерти билан давом этди.

***

Сайрам тумани ҳокимлиги тиккан ўтов қошидаги дастурхонда бир-биридан чиройли 16 хил патир ва нонлар барчанинг эътиборини ўзига жалб қилди. Тадбиркорлик бўлими бошлиғи Шуҳратулла Убайдуллаевнинг маълумотига кўра, туманда 10дан зиёд тегирмон мавжуд, 40тага яқин новвойхона ва қандолатчилик цехлари ишлаб турибди. Улар нафақат ўз ҳудудини балки, Шимкент шаҳри, Тулкибош, Тўлебий туманларини ҳам нон маҳсулотлари билан таъминламоқда. Меҳнатсевар сайрамликлар бу йил олтин куз байрамини барча соҳада юксак муваффақиятлар билан нишонламоқда.

2017-10-27, 19:57 686
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.