26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистон вилоятига сармоя жалб қилиш мақсадида таниқли турк компанияси билан музокаралар олиб борилди

Туркистон вилояти ҳокими Дархан Сатибалди Туркиянинг «Alarko Holding» компанияси вакиллари билан учрашди ва «ALSERA KZ» МЧБ директори Гюнай Гокалп билан ҳамкорлик ўрнатиш ва сармоя жалб қилиш юзасидан музокаралар ўтказди.

Бозорда 30 йиллик тажрибага эга ушбу компания Сайрам туманида 100 гектар майдонда замонавий иссиқхона мажмуасини қуриб, помидор етиштирадиган бўлди. Келажакда Туркистон шаҳридаги «Turan» махсус иқтисодий минтақасида иссиқхоналар сонини ошириб, шунингдек, ўзгача сабзавот турларини етиштиришни режалаштирмоқда. Натижада Туркистон вилоятида иссиқхоналар кўпайиб, янги иш ўринлари очилади. Вилоят ҳокими сармоядорлар ҳар томонлама қўллаб-қувватланишини таъкидлади. 

– Бугун қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятига эгамиз. Туркистон вилояти юқори сармоявий салоҳиятга эга. 5 йилдан зиёд вақт мобайнида минтақага қарийб 6,3 миллиард АҚШ доллари миқдорида сармоя жалб этилди. Минтақа Марказий Осиёда тадбиркорликни кенгайтириш учун жуда қулай. Ғарбий Европа – Ғарбий Хитой» халқаро йўли жаҳон бозорига чиқиш учун янги имкониятлар очмоқда. Қишлоқ хўжалиги Туркистон вилояти иқтисодиётининг асосий омили ҳисобланади. Иқлими йил давомида қишлоқ хўжалиги билан шуғулланиш имконини беради. Пахтанинг 100 фоизи ва 74,1 фоиз полиз экинлари юртимиз учун етиштирилади. Шу билан бирга, 316,8 минг тонна мева, 1168,9 минг тонна сабзавот, 247,1 минг тонна гўшт маҳсулотлари етиштирилмоқда. Иссиқхоналарнинг 70 фоиздан зиёди вилоятда жойлашган. Минтақамиздаги асосий сармоявий марказлар – саноат минтақалари ва «Турон» махсус иқтисодий ҳудудидир. Минтақанинг афзалликларини инобатга олган ҳолда, компаниянгиз учун барқарор ўсиш ва бизнесни кенгайтириш имкониятини таклиф қилмоқчимиз. Туркистон вилояти ҳокимлиги ҳар томонлама қўллаб–қувватлашга тайёр, – деди Д. Сатибалди ва қардош турк мамлакати билан ҳамкорликда кенг кўламли лойиҳалар амалга оширилганлигини таъкидлади. 

Гунай Гокалп Қозоғистоннинг салоҳияти юксаклигига тўхталди ва самарали таклифлар юзасидан ҳамкорлик имкониятларини кўриб чиқаётганини таъкидлади. У минтақа имкониятлари билан танишишдан манфаатдорлигини маълум қилди.

2024-05-04, 20:58 137
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.