26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Аҳиллик – ютуқлар қаноти

Ҳурматли Туркистон вилояти аҳли!

Қадрли ҳамюртлар!

Сизларни 1 май – Қозоғистон халқи бирдамлиги куни билан чин дилдан табриклайман!

Қозоғистон тарихида машҳур шахслардан бири Майқи бийнинг “Бирлик туби – барака” деган ҳикматли сўзи бор. Шу боис, ҳамжиҳатлик ва бирлик бор жойда давлат тараққий этади.

Бугун Қозоғистон халқининг тинч-тотувлиги, бирлиги ва дўстлиги, ҳамжиҳатлиги мадҳ этиладиган кун. Бугунги кунда турли этнос вакиллари бир чанғароқ остида мустақил мамлакатимизнинг байроғини сарбаланд этиб, тинч-тотув ҳаёт кечирмоқда. Бағрикенглик ва барқарорлик байроғи остида тараққиёт йўналишида бирга меҳнат қилиб келади. Яқинда ҚХАнинг “Бирлик. Бунёдкорлик. Тараққиёт” мавзуидаги XXXIII сессиясида Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Кемелули: “Тарих бирлаштирган тақдиримиз – ягона, ишонч билан қадам ташлаётган келажагимиз – ягона. Ягона миллат сифатида доим боболар меросига содиқ бўламиз. Хосиятли азиз чанғароғимиз – Қозоғистоннинг порлоқ келажагини бирга барпо этамиз. Мақсадимиз – аниқ, бу – Адолатли Қозоғистонни барпо этиш”, дея Қозоғистон ҳудудини сув босганида элимизнинг мустаҳкам бирлиги яққол намоён бўлгани, бутун минтақада жамиятнинг барча вакиллари жипслашгани, шунингдек, қийинчиликни енгиб ўтишга Ассамблея аъзоларининг ҳам фаол ҳисса қўшганини алоҳида таъкидлади.

Бу ишда Туркистон вилоятининг ҚХА ҳамда этномаданият бирлашмалари аъзолари четда қолмади. Улар юзлаб тонна инсонпарварлик ёрдами жўнатиб, моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлади. Бу – бирлигимизнинг яққол далили.

Минтақамизда 50дан зиёд этнос вакиллари ягона чанғароқ остида тинч-тотув ва аҳил ҳаёт кечирмоқда. Шунингдек, вилоятда 11та этномаданият бирлашмалари фаолият юритади. Улар барча хайрли ташаббусларда етакчи, давлатимиз фаровонлиги, Туркистон минтақасининг равнақига муносиб ҳисса қўшмоқда, деб ишонч билан айта оламан.

Қадрли туркистонликлар!

Барчангизни бирлик, аҳиллик байрами билан қутлаб, ҳар бир оилага тинчлик-омонлик, шоду хуррамлик, барака тилайман! Туркистонимиз равнақ топиб, Мустақил элимиз мангу бирдамликда юксалаверсин!

Дархан САТИБАЛДИ, Туркистон вилояти ҳокими, 2024-05-01, 03:25 266
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.