26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
«Заковат»чилар эссе ёзишди

Газетамизда аввал хабар қилинганидек Туркистон шаҳар ўзбек этномаданият бирлашмаси қошида ташкил этилган «Заковат» клуби ташаббуси билан Отатурк номли ўрта мактабда шаҳар ва қишлоқ мактаблари ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчилари ҳамда битирувчи синф ўқувчилари иштирокида эссе ёзиш бўйича танлов ўтказилди. 

Т. Айтжанов номли мактабдан Наргиза Исмоилова, А. Темур номли мактабдан Элмира Солиева, А. Югнакий номли мактабдан Шаҳноза Султонмуродова, 

М. Улуғбек номли мактабдан Нодира Абдураҳимова, Э. Иззатуллаев номли мактабдан Феруза Анорбоева, Отатурк номли мактабдан Муборак Отахонова, В. Воҳидов номли мактабдан Умида Зуфарова, Ҳамза номли мактабдан Маъмура Убайдуллаева, 

А. Навоий номли мактабдан Гулбаҳром Ҳасанова, С. Раҳимов номли мактабдан Назокат Жиянбоева, «Эски Иқон» мактабидан Мухтасар Оюпова, «Турон» мактабидан Музаффар Мараимов, «Чўрноқ» мактабидан Ҳусаной Битосова, Шароф Ниёзов номли мактабдан Гулнора Бухорбоева, «Қизиласкар» мактабидан Нодира Юсупова каби заҳматкаш устозларнинг шогирдлари ёзма ишларини муваффақиятли якунлаб, ҳакамлар ҳайъати эътиборига ҳавола қилдилар. Шубҳасиз, ушбу беллашув ўқувчиларнинг бир неча ойдан сўнг топширадиган битирув имтиҳонлари ҳамда ЯМТ синовларига жиддий тайёргарлик бўлиб, уларнинг билим савиясини аниқлашда улкан аҳамиятга эга. Мазкур анжуманга таклиф этилган, лекин иштирок эта олмай қолган мактаб жамоалари келгусида юқорида номлари зикр этилган мактаблар қаторидан ўрин олишига ишонамиз.

 

 

«Заковат» клуби раҳбари. 

Суратда: эссе ёзиш танловида иштирок этган устозлар ва шогирдлар.

Р. ҚЎЧҚОРОВ, 2017-11-03, 19:55 754
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.