26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Олим, фан доктори, фидойи инсон

Қозоғистон муҳандислик-педагогика Халқлар дўстлиги университетида Халқаро илмий-амалий анжуман ўтди.

Ушбу университет асосчиси ва раҳбари кимё фанлари доктори, академик Абдимуса Муратули Қуатбековнинг 75 ёшга тўлиши муносабати билан ўтказилган “Ишлаб чиқариш, илм ва фаннинг бугунги муваффақиятлари: муаммолари ва истиқболлари” мавзуидаги ушбу тадбирга 

И. Губкин номидаги Россия нефть ва газ давлат университети, Россия халқлар дўстлиги университети, И. Каримов номидаги Тошкент кимё-технология институти, 

Н. Исанов номидаги Қирғиз давлат қурилиш, транспорт ва архитектура университети, Қирғиз иқтисод университети, Халқаро психология фанлар академияси, (Ярославль шаҳри) Қозоғистон табиий фанлар академияси, Жанубий Қозоғистон педагогика университети, Жанубий Қозоғистон давлат педагогика институти, М. Ауезов номидаги Жанубий Қозоғистон давлат университети ва бошқа олий ўқув юртларининг раҳбарлари, етакчи мутахассислари, олим профессорлари ҳамда бошқалар ташриф буюришди.

Университет ректори, кимё фанлари доктори, профессор Рабиға Абдимусақизи анжуман иштирокчиларини қутлаб, дорилфунуннинг тарихи, Марказий Осиё минтақасидаги ўрни, халқлар ўртасидаги дўстлик ва тотувликни мустаҳкамлашдаги роли, эришган ютуқлари хусусида батафсил маълумот берди. 

Сўнг, А. Қуатбековнинг ижтимоий ҳаёти, амалга оширган ишлари, меценатлик фаолияти хусусида маъруза тингланди. Маърузачи Қозоғистон Табиий бирикмалар Миллий академияси ҳамда Нью-Йорк фанлар академиясининг кимё фанлари доктори, профессор П. Капица номидаги Халқаро мукофот лауреати, “Қозоғистон Республикаси маориф ишлари фахрий ходими”, “Лучшие люди” республика энциклопедияси медали, “Личность в науке” Суқрот номидаги Халқаро мукофот, Қозоғистон халқи Ассамблеясининг “Бирлик” олтин медали ва қатор совринлар, Фахрий ёрлиқлар билан тақдирланган олим А. Қуатбековнинг ярим асрлик меҳнат фаолияти давомида эришган ютуқларини тилга олди. 

Шунингдек, Арис шаҳридаги Т. Тажибаев номидаги болалар уйида тарбияланувчи етим болаларга кўрсатаётган ёрдами, саховати, уларга олий ўқув юртларида ўқишини давом эттириш учун яратаётган имконияти, ишга жойлаштиришдаги фидойилиги хусусида фикр юритди. Бугунги кунда университетда 146 талаба грант асосида таълим олаётгани таъкидланди.

А. Қуатбеков 1942 йили Арис шаҳрида таваллуд топган. 1966 йили Тошкент давлат университетини тамомлаган. Карамат Пердеш қизи билан оила қуриб, бир ўғил, икки қизни вояга етказди. Оилада уч нафар фан доктори, икки нафар фан номзоди бор. Оила устуни А. Муратули, қизи Рўза кимё фанлари доктори, Рабиға Тиббиёт фанлари доктори, волидаи-муҳтарамаси Карамат кимё фанлари номзоди, Нурлан техника фанлари номзоди. Бу авлод 2015 йили “Мерейлi отбасы” Миллий танловида иштирок этиб, республикада ғолибликни қўлга киритди. 

Таъкидлаш жоиз, 2017 йил университет раҳбарияти ва спортчи талаба қизлар учун омадли бўлди.

ҚИПХДУнинг қизлар футбол жамоаси мини-футболдан талабалар орасида ўтган мусобақа ғолиби бўлди.

Жорий йилнинг 29 октябрида ўтган сайловда университет ректори Р. Қуатбекова 50-сайлов округидан вилоят маслаҳатига депутат бўлиб сайланди.

Маърузачи сўнгги 4 йил ичида университетда семинар, конференция ва қатор бошқа тадбирлар юқори даражада ўтганини қайд этди. Чунончи, Таълим-фан вазири Аслан Саринжипов, жамоат арбоби Алихан Байменов, вилоят ҳокимлари Асқар Мирзахметов, Жансейит Туймебаев, халқ шоири Мухтар Шаханов, ҚХА раисининг ўринбосари Дархан Минбай, Халқаро психология фанлари академиясининг президенти, академик Владимир Козлов ва бошқаларнинг университетга ташрифлари, профессор, ўқитувчилар, талабалар билан ўтказган суҳбатлари ижобий таъсир кўрсатганини таъкидлади.

Шундан сўнг, сўзга чиққан Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажлиси депутати Сакен Қанибеков, Тошкент давлат техника университети ректори Садриддин Туробжонов, вилоят маслаҳати котиби Қайрат Балабиев, кимё фанлари доктори Ғаппар Рахманбердиев, Россия халқлар дўстлиги университетининг физика-математика фанлари доктори Роберт Мухарлямов, Қуатбековнинг ҳамкасблари, дўстлари, шогирдлари юбилярни самимий табриклар эканлар, унинг илмий фаолияти, ташкилотчилик қобилияти, ёшларга кўрсатаётган саховатини таъкидлаб ўтишди ва камтарона совға-саломларини ҳадя этишди. 

Р.S. “Жанубий Қозоғистон” вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти газетанинг ҳақиқий жонкуяри, ададини оширишга кўп йиллардан буён муносиб ҳисса қўшиб келаётган инсон А. Қуатбековни муборак 75 ёшга тўлиши муносабати билан қизғин табриклаб, унга мустаҳкам соғлик ва узоқ умр тилаб қолади.                    

Ҳайитмат МУҲИДДИНОВ, 2017-11-16, 12:14 1225
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.